Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Фермерларга фойдали маслаҳатлар

Сабзи шарбати тайёрлаш. Сабзи шарбати кўз нурини равшанлаштиради, буйракни яхшилайди, овқат ҳазм қилишни осонлаштиради ва иммунитетни кучайтиради. Бу шарбатни тайёрлаш учун ортиқча куч ва меҳнат талаб қилинмайди. Керакли нарсалар: сабзи, шарбат сиқиб чиқарувчи аппарат.

Тайёрлаш усули: сабзининг заха бўлмаган ширинроқ турини танлаб оласиз. Пўстини арчиб, шарбат сиқиб чиқарувчи аппаратдан ўтказасиз. Бир стакан сабзи шарбатига 1 ош қошиқ лавлаги сувидан қўшиб юборсангиз унинг фойдали хусусияти янада ошади.

    Ахборот хизмати

Чорва молларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Чорва молларини парвариш қилаётган хонадон оила аьзолари ҳар йили тиббий кўрикдан ўтишлари, юқумли касалликларга қарши эмлаш муолажаларини (касаллик ҳайвон-лардан инсонларга юқмаслиги учун) олишлари зарур.

    Ахборот хизмати

Чорва қишловини ўтказиш юзасидан тавсиялар

Мамлакатимизда чорвачиликни янада ривожлантириш, аҳолини чорвачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш учун қишловни муваффақиятли ўтказиш чорвадорларимизнинг долзарб вазифаларидан биридир. Чорвани қишнинг қорли-қировли кунларидан беталофат олиб чиқиш, маҳсулдорлиги пасайишининг олдини олиш кўп жиҳатдан чорвадорнинг ишни тўғри ташкил қилишига боғлиқ, бунинг учун тармоқлар бўйича қуйидаги ишларни амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

     А.Нурматов, Б.Аллашов

Мойли экинларни комбайнлар ёрдамида йиғиштириб олиш бўйича тавсиялар

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида пахта ва бошоқли дон экиладиган кам унумли майдонларни қисқартириш, бўшаган ерларга бошқа экинлар қаторида мойли экинлар экишни йилдан-йилга кўпайтириб борилмоқда.

    М.Тошболтаев, О.Очилдиев

Сабзавот экинларини тўқсонбости муддатда етиштириш юзасидан тавсиялар

Бугунги кунда жаҳонда глобаллашув жараёни кетаётган, иқтисодий инқироз асоратлари давом этиб, озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи долзарб бўлиб турган бир вақтда аҳолининг сабзавот ва полиз маҳсулотларига бўлган талабини тўлақонли таъминлаш, ердан самарали фойдаланиш орқали кўпроқ маҳсулот етиштириш тизимини яратиш энг устувор масалалардан биридир.

    Р.Ҳакимов, Р.Низомов

Боғ ва токзорларда октябрь ойида амалга ошириладиган агротехник тадбирлар юзасидан тавсиялар

Юртимизда боғ ва токзорлар майдони, уларнинг ҳосилдорлиги йилдан-йилга ортиб, маҳсулот сифати ҳам яхшиланиб бормоқда. Олинаётган маҳсулот ва унинг сифатини ошириш ҳар ойда бажариладиган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли қилиб бажарилишига боғлиқ.

    Р.Абдуллаев



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech