Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ноябрь ойида кузги ғалла экинларини парваришлаш бўйича тавсиялар

Кузги буғдой етиштиришда унинг парвариши бўйича барча агротехника тадбирларнинг ўз вақтида сифатли ўтказилиши мўл ва сифатли дон етиштиришнинг асосий омилидир.

   Р.Сиддиқов, И.Адашев

Боғларда кузги тадбирларни сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар

Боғларда дарахтларнинг тўкилган баргларида зараркунандалар ва касалликлар вируслари сақланиб қолади. Шунинг учун боғлар қатор ораларининг тупроғи ағдарилиб, ҳайдалади. Ҳайдалмай қолган ҳар бир дарахт атрофи 25–30 см чуқурликда ағдарилиб чопилади. Касалланган, синган шохлар, қуриб қолган дарахтлар қирқилади ва боғ ташқарисига чиқариб ташланади. Об-ҳаво шароитига қараб (илиқ кунлари) барги ёппасига тўкилган бўлса, дарахтга монилиоз, парша каби касалликларига қарши 3% ли Бордо суюқлиги ёки 5% ли оҳак-олтингугурт қайнатмасини пуркаш орқали жиққа ҳўллаш зарур.

    Р.Абдуллаев, Х.Абдуллаева

Кузги-қишки тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар

Давримизнинг энг долзарб ва мураккаб муаммоларидан бири – тобора кўпайиб бораётган аҳолини сифатли озиқ-овқат билан таъминлаш ва атроф-муҳит софлигини сақлаб туришдир. Ана шу нуқтаи назардан, ернинг унумдорлик қобилиятига эга бўлган энг юпқа тупроқ қоплами парвариши муҳим аҳамият касб этади.

   Р.Қўзиев

Шудгорлаш ишларни сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар

Қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорлашнинг аҳамияти катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, яхоб суви бериш, эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказишга эришилади.

    М.Тошболтаев, А.Тўхтақўзиев



Отқулоқ (Щавель) етиштириш бўйича тавсиялар

Отқулоқ энг эртанги сабзавот экини бўлганлиги учун у қадрлидир. Овқатга унинг ёш барги ва пояси хомлигида қайнатиб ва консерваланган ҳолда ишлатилади. Улардан турли таомлар пиширилади, пирогларга масаллиқ тайёрланади. Барги бошқа кўкатлар билан биргаликда овқат вақтида дастурхонга қўйилади. Отқулоқнинг ёш баргида углеводлар, оқсил, оқсилат, олма ва лимон кислоталари, темир, калий, кальций, магний тузлари бор. Унинг таркибида С, В1, В2, РР ҳамда А провитаминлари кўп.

     Б.Азимов



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech