Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Боғлар болга тўлмоқда ёки боғ ва токзорларда август ойида олиб бориладиган агротадбирлар

Шу кунларда мамлакатимиз боғларида ғарқ пишиқчилик, ҳосилга кирган ва ҳосили етилган боғларда мевалар пешма-пеш териб олинмоқда. Пишаётган мева чет мамлакатларга экспорт қилинадиган бўлса, у техник пишиш ҳолатида узилади. Агар ички бозорга бўлса, физиологик пишиш ҳолатига яқин шароитда узилади. Мева узилгандан сўнг албатта сараланади ва идишларга (идиш ва транспорт турига қараб) жойланади.

Ғўза дефолиациясини сифатли ўтказиш

Маълумки, республикамизда яратилган ғўза навлари ўзининг эртапишарлиги, ҳосилдорлиги, қурғоқчилик ва зараркунандаларга чидамлилиги ҳамда тола сифатининг юқорилиги билан жаҳон пахтачилигида ўз ўрнига эга. Мазкур кўрсаткичларни пасайтирмай, йилдан-йилга ҳосилдорликни ошириб бориш учун ғўза дефолиациясини ўз муддатида ва сифатли ўтказиб, ҳосилни қисқа даврда йиғиштириб олиш пахтачиликдаги асосий вазифалардан ҳисобланади.

Август – ҳосилга ҳосил қўшиш ойи

Август ҳосилга ҳосил ғўшиш ойи ҳисобланади. Зеро, ушбу ойда ғўза агротехникаси талабларга мувофиғ бажарилса, ғўзанинг ривожи тезлашиб, кўсакларга кўсак ғўшилади, вазни ҳам ошади, эрта пишиб етилади, толаси ҳам пишиғ бўлади, чигит ҳам тўлишади. Шунинг учун бу масъулиятли ойда барча пахтакорларнинг ўрни далада бўлиши, айниғса, сувчи, механизатор, энтомологлар ўз ишига ўта жиддий ёндашмоғи зарур.

Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови

Маълумки, ҳар қандай қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосили сара ва сифатли уруғликка боғлиқ. Айниқса, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигининг 50 фоизи навнинг биологик хусусиятларига, қолган ярми сифатли сара уруғликка ва парваришлаш агротехника тадбирларига боғлиқ.

Ширин картошка ёхуд батат қандай етиштирилади?

Ер шари аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қондиришда донли, дуккакли, туганакмевали ва мойли экинлар жуда муҳим ўринни эгаллаши ҳаммага маълум. Айниқса, туганакмевали экинларсиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жуда мушкул. Ана шундай аҳамиятга эга бўлган туганакмевали экинлар вакилларидан бири – батат (ширин картошка) ҳисобланади.

Боғ ва токзорларда июнь ойида бажариладиган агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар

Республикамизда баҳор фаслининг анчагина мўътадил келиши, қисқа муддатли совуқларнинг кузатилмаганлиги боис мевали дарахтлар тўлиқ гуллаб, яхши мева тугди. Боғларимизда май ойининг бошидан қулупнай, гилос ва ўрик навларининг пиша бошлаши билан бозорларимиз кўркига кўрк киритди.

Ғалла ўрим-йиғими ва пешма-пеш шудгорлашни ташкил этиш бўйича тавсиялар

Етиштирилган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш энг масъулиятли механизациялашган агротехник тадбир ҳисобланади. Даладаги ғалла ҳосили бир пайтда пишиб етилгани боис у комбайнлар ёрдамида фақат бир ўтишда нест-нобудгарчиликка йўл қўймасдан ўриб-янчиб олинади. Чунки тўкилган донни қайта ердан йиғиштириб олишнинг сира иложи йўқ. ўалладан бўшаган майдонлар сомондан тозаланиб, пешма-пеш шудгор қилинади. 

Сабзавотчиликда июнь ойидаги долзарб юмушларни сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, қиш-баҳор ойлари учун маҳсулотлар захирасини яратишда такрорий экинларни етиштиришнинг ўрни катта.

Июнь ойида ғўзани парваришлашда амалга ошириладиган агротехника тадбирлари бўйича тавсиялар

Июнь ойида ғўза қатор ораларига ишлов беришда энг аввало культиватордаги ишчи органлар сонига ва ишлов бериш чуқурлигига алоҳида эътибор бериш керак. Қатор ораси 60 см бўлганда культиваторда ишчи органларни тўлиқ таминланган бўлиши лозим. 

Ғўза парваришида май ойида бажариладиган агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар

Ер етилиши билан ниҳоллар қатор бўлиб кўрингандан биринчи культивация ўтказиш керак, бунда тупроқни намлиги камайиб, ҳаво ва иссиқлик алмашинуви натижасида униб чиқмаган ниҳоллар тезлик билан униб чиқиб, ортиқча намлик кўтарилади, тупроқ майин, донадор бўлиб ҳаво айланиши яхшиланади, ўсимлик илдизи яхши ривожланади. 


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech