Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Сифатли уруғ – мўл ҳосил гарови

Маълумки, ҳар қандай қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосили сара ва сифатли уруғликка боғлиқ. Айниқса, бошоқли дон экинлари ҳосилдорлигининг 50 фоизи навнинг биологик хусусиятларига, қолган ярми сифатли сара уруғликка ва парваришлаш агротехника тадбирларига боғлиқ.

Ғўза парваришида май ойида бажариладиган агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар

Ер етилиши билан ниҳоллар қатор бўлиб кўрингандан биринчи культивация ўтказиш керак, бунда тупроқни намлиги камайиб, ҳаво ва иссиқлик алмашинуви натижасида униб чиқмаган ниҳоллар тезлик билан униб чиқиб, ортиқча намлик кўтарилади, тупроқ майин, донадор бўлиб ҳаво айланиши яхшиланади, ўсимлик илдизи яхши ривожланади. 

Ғалла комбайнларининг техник ҳолатини баҳолаш тартиби бўйича тавсиялар

Айни пайтда жойларда ғалла комбайнларини жорий ўрим-йиғим мавсумига таъмирлаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. Галдаги вазифа таъмирдан чиққан ҳар бир комбайннинг техник ҳолатини текшириш ва баҳолашдир.

Ғалла парваришида май ойида бажариладиган агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар

Жорий йил баҳор фаслининг мураккаб келиши: айрим минтақаларда ёғингарчилик нисбатан кам, айрим минтақаларда эса кўп бўлиши кузги ғалла ривожига ўз таъсирини кўрсатмоқда. Ёғингарчиликнинг кўпайиши оқибатида намлик ортиб, ғаллага ўз таъсирини кўрсатмоқда.

Боғ ва токзорларда май ойида бажариладиган агротехник тадбирларни ўтказиш бўйича тавсиялар

Эрта баҳорда боғлар етарли миқдорда озиқлантирилмаган бўлса, шу кунларда боқларга соф ҳолда 50–60 кг азотли, 65–70 кг фосфорли ҳамда 40 кг калийли ўғитлар солиб, кетидан суғориш ҳамда қатор ораларини 10–12 см чуқурликда юмшатиш зарур. 

Сабзавотчиликда май ойида бажариладиган агротехника тадбирларини сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар

Иссиқсевар помидор, ширин қалампир ва бақлажон кўчатларини экиш ишларини Республикамизнинг жанубий ва марказий минтақаларида майнинг биринчи ўн кунлигигача тугаллаш лозим. Шимолий ҳудудларда эса кўчат экиш ишлари 15 майгача давом эттирилади. 


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech