Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ширин картошка ёхуд батат қандай етиштирилади?

Ер шари аҳолисининг озиқ-овқатга бўлган эҳтиёжларини қондиришда донли, дуккакли, туганакмевали ва мойли экинлар жуда муҳим ўринни эгаллаши ҳаммага маълум. Айниқса, туганакмевали экинларсиз озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш жуда мушкул. Ана шундай аҳамиятга эга бўлган туганакмевали экинлар вакилларидан бири – батат (ширин картошка) ҳисобланади.

Боғ ва токзорларда июнь ойида бажариладиган агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар

Республикамизда баҳор фаслининг анчагина мўътадил келиши, қисқа муддатли совуқларнинг кузатилмаганлиги боис мевали дарахтлар тўлиқ гуллаб, яхши мева тугди. Боғларимизда май ойининг бошидан қулупнай, гилос ва ўрик навларининг пиша бошлаши билан бозорларимиз кўркига кўрк киритди.

Ғалла ўрим-йиғими ва пешма-пеш шудгорлашни ташкил этиш бўйича тавсиялар

Етиштирилган ғалла ҳосилини йиғиштириб олиш энг масъулиятли механизациялашган агротехник тадбир ҳисобланади. Даладаги ғалла ҳосили бир пайтда пишиб етилгани боис у комбайнлар ёрдамида фақат бир ўтишда нест-нобудгарчиликка йўл қўймасдан ўриб-янчиб олинади. Чунки тўкилган донни қайта ердан йиғиштириб олишнинг сира иложи йўқ. ўалладан бўшаган майдонлар сомондан тозаланиб, пешма-пеш шудгор қилинади. 

Сабзавотчиликда июнь ойидаги долзарб юмушларни сифатли ўтказиш бўйича тавсиялар

Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондириш, бозорларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари нархларнинг барқарорлигини таъминлаш, қиш-баҳор ойлари учун маҳсулотлар захирасини яратишда такрорий экинларни етиштиришнинг ўрни катта.

Июнь ойида ғўзани парваришлашда амалга ошириладиган агротехника тадбирлари бўйича тавсиялар

Июнь ойида ғўза қатор ораларига ишлов беришда энг аввало культиватордаги ишчи органлар сонига ва ишлов бериш чуқурлигига алоҳида эътибор бериш керак. Қатор ораси 60 см бўлганда культиваторда ишчи органларни тўлиқ таминланган бўлиши лозим. 


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech