Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ноябрь – парвариш ва экиш мавсуми

Жорий йилда боғларимизда ҳосил мўл бўлди. Шу билан бирга касаллик ва зараркунандалар ҳам кўп бўлиб, мевали дарахтларнинг тўкилган барг­ларида ушбу касаллик ва зараркунандаларнинг юқумлари сақланиб қолади. Шу боис боғлар қатор ораларининг тупроғи ағдарилиб ҳайдалади. Касалланган, синган шохлар, қуриб қолган дарахтлар қирқилади ва боғ ташқарисига чиқариб ташланади.

Чорва қишлови – муҳим палла

Қишловни муваффақиятли ўтказиш ҳар бир чорвадорнинг долзарб вазифаларидан биридир. Чорва молларини қишнинг қорли-қировли кунларидан беталофат олиб чиқиш, маҳсулдорлиги пасайишининг олдини олиш кўп жиҳатдан чорвадорнинг ишни тўғри ташкил қилишига боғлиқ.

Тўқсонбости усулида сабзавотлар етиштириш

Мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан янада тўлдиришда сабзавотларни тўқсонбости муддатда етиштириш муҳим аҳамиятга эга. Буни яхши англаган омилкор бободеҳқонларимиз шу кунларда асосий ва такрорий экинлар ҳосилини йиғиб-териб олиш баробарида тўқсонбости экинлар экишга тараддуд кўрмоқдалар.

Келгуси йилги мўл ҳосилга пухта замин қандай яратилади?

Қишлоқ хўжалиги экинларидан мўл ҳосил етиштиришда кузги шудгорнинг аҳамияти катта. Ўз вақтида, сифатли ўтказилган шудгор келгуси йил ҳосилига пухта замин яратади. Сифатли шудгорланган майдонларда шўр ювиш, яхоб суви бериш, эрта баҳорда тупроқни экишга тайёрлаш ҳамда экиш каби агротехник тадбирларни ўз вақтида ва самарали ўтказишга эришилади.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech