Фойдали маслаҳатлар
Сўнги йилларда сабзавот, полиз ва картошка экинларини бир неча турдаги зараркунандалар зарарлаши натижасида ҳосил миқдори камайиб, унинг сифати бузилмоқда. Бундай зараркунандаларга помидор занг канаси, ўргимчаккана, иссиқхона оққаноти ва ўсимлик ширалари, кузги тунлам, ғўза тунлами, ғовак ҳосил қилувчи пашшалар, нематодалар ҳамда помидор куяси ва бошқалар мансуб бўлиб, улар билан кучли зарарланиш натижасида ҳосилдорлик 70 фоизгача камайиши, айрим йиллари эса ўсимликлар бутунлай қуриб қолиши кузатилмоқда.
Сўнгги йилларда Республикамиз мевали боғларида касалликлар (монилиоз, калмараз, ун шудринг, клястероспориоз, олхўри чўнтакчаси, шафтоли барг бужмайиши ва бошқа) ва зараркунандалар (олма мевахўри, барг ўровчилар, ширалар, қалқондорлар, ўргимчаккана ва бошқа) учраб сезиларли даражада зарар келтирмоқда. 2020 йилда жами 190,2 минг гектар майдонда юқорида қайд этилган зарарли организмлар тарқалиши башорат қилинган.
Республика бўйича 2020 йил ҳосили учун сувли майдонларда 52,9 минг гектар дуккакли дон, 74,9 минг гектар шоли ва 45,2 минг гектар мойли экинлари экиш белгиланган.
Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ
Юртимизда жорий қиш фаслининг илиқ келиши ғалла майдонларида турли бегона ўтлар, касалликлар, айниқса, занг касалликлари ҳамда ҳашаротларнинг ривожланишига қулай шароит яратди. Шу боис, соҳа мутахассислари, фермерлар ғалла майдонларини мунтазам кузатиб, турли касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши курашиш тадбирларига жиддий эътибор қаратишлари керак.
16.11.2018
Кузги рапс – бебаҳо мойли экин
Деҳқончиликда рапснинг икки – баҳорги ва кузги тури мавжуд. Кузги рапс фойдаланилишига қараб мойли экинлар гуруҳига киради ва асосан мой олиш учун экилади. Бугунги кунда рапс дунё деҳқончилигида 30 млн. гектарга яқин майдонда етиштирилмоқда. Жумладан, Хитойда 7,3, Ҳиндистонда 6,7, Россияда 1,5, Германияда 1,3 млн. гектарни ташкил қилади.
11.09.2018
Зараркунанда ҳашоратларга қарши восита - “STORM” ёруғлик қопқони ихтиро қилинди
01.02.2018
Ҳандакларда лимон ўсимлигини парваришлаш технологияси
Биологияси. Лимон ўсимлиги мевалари -2-2,5°С совуқда, -3-4°С да барглари ва бир йиллик новдалари зарарланади. Ҳароратнинг -5-6°С гача пасайиши асосий шохларнинг ҳалок бўлишига олиб келади. Лимон ўсимлиги ҳаво ҳарорати +12°С ва тупроқ ҳарорати +5°С бўлганда ўсишни бошлайди.
Ахборот хизмати
05.10.2017
Аҳолига фойдали маслаҳатлар
Сабзи шарбати тайёрлаш. Сабзи шарбати кўз нурини равшанлаштиради, буйракни яхшилайди, овқат ҳазм қилишни осонлаштиради ва иммунитетни кучайтиради. Бу шарбатни тайёрлаш учун ортиқча куч ва меҳнат талаб қилинмайди. Керакли нарсалар: сабзи, шарбат сиқиб чиқарувчи аппарат.
Тайёрлаш усули: сабзининг заха бўлмаган ширинроқ турини танлаб оласиз. Пўстини арчиб, шарбат сиқиб чиқарувчи аппаратдан ўтказасиз. Бир стакан сабзи шарбатига 1 ош қошиқ лавлаги сувидан қўшиб юборсангиз унинг фойдали хусусияти янада ошади.
Ахборот хизмати
05.04.2017
Экма бурчоқ
М.МАННОПОВА, З.ЯҚУБОВ
05.04.2017
Изен – чўл чорвасининг тўйимли озуқаси
Сўнгги йилларда чорвачилик хўжаликлари ва аҳолининг яйловлардан тартибсиз фойдаланиши туфайли ўсимликлар ҳосили ва турлари кескин камайиб бормоқда. Бундай яйловларнинг ҳосилдорлиги 0,5–1,5 центнердан ошмаяпти. Бу эса ўсиб бораётган республикамиз чорвачилиги талабига мутлақо жавоб бермайди.
Х.Мавланов, С.Қодирова
06.03.2017
Соя – истиқболли экин
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Хоразм вилоятида бўлганида ҳудуддаги экологик ҳолатни яхшилаш, ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, воҳа шароитига мос экинларини иқлимлаштириш ҳақида сўзлаб вилоятда соячиликни ривожлантириш катта иқтисодий самара беришини алоҳида таъкидлади.
Д.Ёрматова, М.Ҳамраева, А.Нодиров
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида анжир экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган олма навлари: Кадота, Қора-анжир, Крымский, Узбекский желтый ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида анор экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган олма навлари: Қизил анор, Аччиқ дона, Қозиқи анор, Туятиш, Улфи, Десертный ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида асалари оиласи боқиш бўйича тавсиялар
Асалари бежиз етти хазинанинг бири, деб ҳисобланмайди. Ҳақиқатан ҳам бу фойдали ҳашаротнинг фойдаси жуда катта. Унинг асали, заҳри, сути прополиси, гулчанги кўпгина хасталикларга даво. Шунингдек, унинг муми саноатимизда муҳим хомашё ҳисобланади.
О.Тўраев
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида аччиқ қалампир етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Марғилон–330, Пикантный, Учқун, Тилларанг, Мумтоз, Саид.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида бақлажон етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Аврора, Замин F1, Феруз.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида беда экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Беда ер унумдорлигини ошириш ва чорва озуқа базасини яратишда асосий экин ҳисобланади. Уч йил давомида бир гектар майдонда 600–900 кг соф азот тўплайди, тупроқ донадорлигини тиклаб, сув-физик хоссаларини яхшилайди, эриши қийин бўлган фосфорли бирикмаларни парчалаб, уларни кейинги экинлар ўзлаштириши учун тайёрлаб беради, тупроқни турли касаллик тарқатувчи инфекция унсурлари (замбуруғ, бактерия, вирус)дан тозалайди. Беда (кўк масса, пичан, сенаж) билан боқилган чорва молларининг маҳсулдорлиги, гўшти ва сутининг сифати ошади.
И.Массино
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида беданаларни боқиш бўйича тавсиялар
Ҳозирги кунга келиб бедана боқиш ва кўпайтириш иқтисодий жиҳатдан яхшигина даромадли соҳага айланган. Бедана анча маҳсулдор бўлиб, модаси бир йилда 250–255 тагача тухум қилиши мумкин.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида беҳи экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган беҳи навлари: Изобильная, Самаркандская крупноплодная ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида бодринг етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Ранний–645, Ўзбекистон–740, Зилол, Парад, Конкурент, Наврўз, Омад, Талаба ва Голландия F1 дурагайларидан Алиби, Астерикс, Регал, Аякс, Суперина.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида буқаларни парваришлаш бўйича тавсиялар
Зотни танлаш. Семиртириш учун аввало, гўшт йўналишидаги зотдор сигирлардан олинган буқачаларни танлаш лозим. Бўрдоқичиликка ихтисослашган фермер хўжаликларидан ёш зотдор буқачаларни сотиб олиш ҳам ишончли ҳисобланади. Уларни қисқа муддатларда семиртириб, сифатли ва энг кўп миқдорда гўшт олишга эришилади.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида гилос экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлари: Валовье сердце, Қора гилос, Валерий Чкалов, Дрогана желтая, Ревершон, Клон Эльтона ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида ғозларни боқиш бўйича тавсиялар
Зотлари ва хусусиятлари: аҳоли хонадонларида йирик кулранг, кубань, холмогор, италия ва рейн зотли ғозларни боқиш яхши самара беради. Ғозлар тўдасида 3–4 макиёнга 1 эркак қолдирилади. Макиёни 265–350 кунлигида (қишда, баҳорда) тухумга киради. Бир мавсумда 30–50 тухум қилади. Жўжаси 29–30 кунда тухумдан чиқади. Вояга етган эркак ғозларнинг тирик вазни 5–8, макиёнлариники 4–7 кг. гача. Яхши боқилган ғозлар 9 ойлигида (3,5–4,5 кг) гўштга сўйилади. Гўшти таркибида 16% оқсил, 35% ёғ бор. Ёш жўжалари парҳез гўшт учун 9 ҳафталигида сўйилади.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида гул турларини етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этилган атиргул навлари: Қора магия, Папилон, Бургун, Салвидор, Кулин Елезавета, Московский, Президент, Анжелика ва ҳ.к.
А.Убайдуллаев
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида ерёнғоқ етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Қибрай–4, Лидер, Мумтоз, Саломат ва Тошкент–112 ва ҳ.к.
М.Аманова
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида жўхорини такрорий экин сифатида етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этилган навлар: Қорабош, Даулет, Ўзбекистон–5 ва ҳ.к.
И.Массино
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида жўхорини асосий экин сифатида етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этилган навлар: Қорабош, Оранжевое–160, Даулет, Ўзбекистон–18 ва ҳ.к.
И.Массино
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида оқбош карам етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар Фарао F1, Назоми F1, Парел F1, Июньская, ўртапишар Саратони, Тошкент–10, Термиз–2500, кечпишар Шарқия–2, Ўзбекистон судьяси.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида картошка етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: картошканинг Ўзбекистон Республикаси Давлат реестрига 63 та нави киритилган. Эртапишар навлардан Латона, Фреско, Ред Скарлет, ўртаги-эртаги Кондор, Марфона, Романо, Курода, Санте, Диёра, ўртапишар Тўйимли, Умид, Кўк сарой, Серҳосил, Аладин, Аринда, Арнова, ўртаги-кечки Ақроб, Мондиал, Диамант, Пикассо ва бошқалар шулар жумласидандир.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли хонадонида боқилаётган чорва ҳайвонларини касалликлардан асраш бўйича тавсиялар
Чорва молларни парваришлаётган хонадон оила аьзолари ҳар йили тиббий кўрикдан ўтишлари, юқумли касалликларга қарши эмлаш муолажаларини (касаллик ҳайвонлардан инсонларга юқмаслиги учун) олишлари зарур.
Ш.Жабборов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида кашнич етиштириш бўйича тавсиялар
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида кузги буғдой етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этилган навлар: ноқулай шароитларга чидамли, серҳосил, дон сифати юқори, тезпишар ва ўта тезпишар Ёнбош, Андижон–4, Чиллаки, Оқбуғдой, Тезпишар, Туркистон, Жайхун, Яксарт, Эломон, Хисорак, Устоз, Бобур, Само, Ниҳол, Фазо ва ҳ.к.
М.Эргашев
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида кунгабоқар етиштириш бўйича тавсиялар
Тавсия этиладиган навлар: СУР, Родник, Жаҳонгир, Олатўн, Самарқанд оқ кунгабоқари ва ҳ.к.
М.Аманова
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида куркаларни боқиш бўйича тавсиялар
Зотлари ва хусусиятлари: аҳоли хонадонларида Исроил давлатидан келтирилган оқ патли, кенг кўкракли тез етиладиган куркалар (қулқул товуқлар) боқилади. Гўшти мазали парҳез маҳсулоти. Макиён куркалар ерга оддийгина ин қуриб, 10–15 та тухум қўяди. Хонаки курка хўрозларининг тирик вазни 9–35 кг, макиёнлариники 4,5–11 кг. 8–9 ойлигида тухум қила бошлайди. Бир йилда 70–90 та тухум қилади. Тухумининг оғирлиги 80–88 г. Ҳар бир куркадан 40–60 бош ёш курка олиш мумкин. Улар 4–5 ой боқиб семиртирилса 160–200 кг гўшт етиштирилади.
А.Нурматов, А.Баллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида қовоқ етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Испанская–73, Кашгарская–1644, Палов каду–268.
Р.Ҳакимов, Ф.Расулов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида қовун етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар – Роҳат, ўртапишар – Суюнчи–2, Олтин водий, Лаззатли, Олтинтепа, Кичкинтой, Оби новвот, Гурвак, Бўрикалла, кечпишар – Тўёна, Гурлан, Амударё, Гулоби Хоразмий, Зар гулоби, Саховат, Умрбоқий, Бешак.
Р.Ҳакимов, Ф.Расулов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида қуёнларни парваришлаш бўйича тавсиялар
Қуёнчилик сердаромад тармоқлардан биридир. Чунки қуён овқат танламайди, олти ой боқилган қуён 3,5–4 килограмм тош босади. Асосийси, бир йилда битта қуёндан 16–20 тагача соғлом насл олиш мумкин.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида қўйларни парваришлаш бўйича тавсиялар
Қўй инсон ҳаётида гўшти ва сути, териси ва жуни билан катта аҳамиятга эга.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида маккажўхорини асосий экин сифатида етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган маккажўхори дурагайлари: ўртапишар Ўзбекистон–420 ВЛ, Ўзбекистон–601 ЕСВ, эрта-ўртапишар Қорасув–350 АМВ, Ўзбекистон–300 МВ.
И.Массино
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида маккажўхорини такрорий экин сифатида етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган маккажўхори дурагайлари: Ўзбекистон–601 ЕСВ, Қорасув–350 АМВ, Ўзбекистон–300 МВ ва ҳ.к.
И.Массино
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида мош етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Маржон, Дурдона, Зилола, Наврўз, Радость ва ҳ.к.
М.Аманова
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида нок экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган нок навлари: Вильямс, Лесная Красавица, Любимица Клаппа, Оливье де Серр, Подарок, Старкримсон ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида нўхат етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Осиё–2001, Жасур–98 ва ҳ.к.
М.Аманова
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида олма экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган олма навлари: интенсив типдаги навлар – Беш юлдуз (Ред Делишес олмалари), Старкримсон, Фудзи; анъанавий навлар – Ренет Симиренко, Голден Делишес, Розмарин, Джонатан, Тошкент Боровинкаси ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида олхўри экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлари: Исполинская, Бертон, Изобильная, Венгерка фиолетовая, Чернослив Самаркандский ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида отларни парваришлаш бўйича тавсиялар
Зотни танлаш. Республикамиздаги отларнинг 90 фоизидан ортиғини маҳаллий қорабайир зотли отлар ташкил қилади. Қорабайир зотли отлар мустаҳкам конституцияли бўлиб, маҳаллий иқлим шароитимизга яхши мослашган, универсал зот ҳисобланади. Зотни танлашда асосан унинг қарчиғай баландлигига, кўкрак айланасига, гавда қия узунлигига ва кафт айланасига эътибор бериш керак. Масалан, орқа оёқлари бир-бирига яқин бўлмаслиги, олди оёқлари ва кўкраги кенг, бўйни узун, орқа сағриси тўғри бўлиши керак.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида ош лавлаги етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: маҳаллий Диёр, Ягана ва чет эл навларидан Бордо–237, Бикорес, Боро F1, Пабло F1 дурагайлари тавсия этилади.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида петрушка етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Нилуфар, Сахарная, Новас.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида пиёз етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: маҳаллий шароитда яратилган эртапишар Сумбула, Оқ дур, ўртапишар Истиқбол, Зафар.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида помидор етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар Дўстлик, Сахий, Шафақ, Севара, ўрта-эртапишар Тошкент тонги, ўртапишар ТМК-22, Ўзбекистон–178, Сурхон–142, Баҳодир, Шарқ юлдузи, Ситора, Истиқлол–10, Авиценна, кечпишар Намуна–70, Дони 2000.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида редиска етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Рубин, Дунган, Лола, Майский, Эртапишар ва ҳ.к.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида сабзи етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар Мушак–195, Нурли–70, ўртапишар Мирзои сариқ–304, Мирзои қизил–228, Нант–4, Шантанэ–2461, Зийнатли, Фаровон навлари экишга тавсия этилади.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида салат етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Крупнокачанный ва Кўк-шох.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида саримсоқ етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Майский Вир ва Южно фиолетовий.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида сигирларни парваришлаш бўйича тавсиялар
Зотни танлаш. Энг аввало, сутдор сигирни танлаш керак. Танлашда сигирнинг ташқи кўринишига эмас, балки зотдорлигига эътибор бериш лозим. Чунки зотдор сигирлар жайдари ва наслсизларига қараганда кўп сут беради.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида тарвуз етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар – Ўринбой, Манзур, Чиллаки F1, Крисби F1, Кримстар F1 ва ўрта-эртапишар – Сурхон тонги, Дилноз, Шарқ неъмати, кечпишар – Ҳайит қора, Қўзибой.
Р.Ҳакимов, Ф.Расулов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида товуқларни боқиш бўйича тавсиялар
Тиббиёт мутахассисларининг таъкидлашича, инсон соғлом бўлиши учун бир йилда ўртача 10 килограмм парранда гўшти ва 121 дона тухум истеъмол қилиши зарур. Чунки улар парҳез маҳсулотлари ҳисобланиб, инсон организми учун жуда фойдалидир.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида ток экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлари: Андижон қора узуми (Андижанский черный), Қора кишмиш, Оқ кишмиш, Ҳусайни, Ризамат, Қизил Хурмони, Паркент, Нимранг, Пушти Тоифи ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида турп етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Андижон–9, Марғилон маҳаллийси, дайкон ёки япон турпининг Содиқ ва Куз ҳадяси навлари.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида туяларни боқиш бўйича тавсиялар
Зотни танлаш. Туялар авлоди иккита мустақил – бир ўркачли (бўйи 210 см. гача, қизғиш-кулранг) ва икки ўркачли (бўйи пастроқ, тўқ қўнғир тусли) турларга бўлинади. Улар ўзаро чатишади ва урчитишга қобилиятли дурагайлар беради. Лекин тоғли ва зах ерларда яшай олмайди.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида укроп етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Ўзбекистон–243 ва Ором ва ҳ.к.
Р.Ҳакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида ўрдакларни боқиш бўйича тавсиялар
Зотлари ва хусусиятлари: аҳоли хонадонларида ўрдакнинг оқ москва, украина оқ ва кулранг, хаки-кемпбелл зотларини парваришлаш тавсия этилади. Ёш ўрдакчалар 24–28 ҳафтада жинсий етилади. Тўдада 5–6 макиёнга битта эркак ўрдак қолдирилади. Бир мавсумда (5–6 ой) 90–130 та тухум қилади. Тухуми вазни 85–90 г. Тухумдан жўжа очиб чиқиш муддати 27–28 кун. Вояга етган эркак ўрдак вазни 3–4, макиёниники 2,5–3 кг. Гўшти майин, мазали, парҳезбоп.
А.Нурматов, Б.Аллашов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида ўрик экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлари: Қандак, Субҳоний, Исфарак, Кўрсодиқ, Руҳи Жуванон, Хурмои, Шалах, Юбилейний Навоий ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида хурмо экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлари: Тамопан, Зенжи-мару, Хиакуме ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида шафтоли экиш ва парваришлаш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлари: Лола, Эльберта, Малиновий, Мореттини желтий ранний, Старт, Фарход, Учқун, Чимган ва ҳ.к.
Ш.Аҳмедов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида ширин қалампир етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: эртапишар Наргиза, Тонг, Жайхун F1, ўртапишар Заря Востока, Дар Ташкента, Юлдуз, Сабо, кечпишар Зумрад.
Р.Хакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида шолғом етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Наманган маҳаллийси, Самарқанд маҳаллийси, Муяссар.
Р.Хакимов, Б.Азимов
14.02.2017
Аҳоли томорқа хўжаликларида шоли етиштириш бўйича тавсиялар
Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Искандар, Гулжаҳон, Нукус–2, Нукус–70 ва ҳ.к.
М.Эргашев
14.02.2017
Аҳоли хонадонларида эчкиларни парваришлаш бўйича тавсиялар
Эчки аҳоли хонадонларида сут, гўшт, жун, тивит, териси учун боқилади. Эчки ўзига ўлат, чечак ва сил касалликларини юқтирмаслиги, оқсил ва енгил ўзлаштирилувчи ёғларга бой сут бериши билан эътиборли. Эчки сутида мис, рух, марганец, йод каби микроэлементлардан ташқари камқонликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган кобальт моддаси нисбатан кўп учрайди.
А.Нурматов, Б.Аллашов
03.02.2016
Брокколи – саломатлик учун кони фойда
М.Болтаев, Ш.Асадов
05.10.2015
Лимон етиштириш юзасидан маслаҳатлар
Цитрус ўсимликлари иссиқсевар бўлганлиги боис, улар совуққа чидамсиз, мевасининг етилиши учун жуда кўп фойдали иссиқ ҳарорат йиғиндисини талаб қилади, ўсув даври анча узоқ. Шунинг учун республикамизда цитрус ўсимликлари ҳосили иссиқхона ва траншеяларда етиштирилади.
Р.Абдуллаев, Ж.Агзамходжаев
05.10.2015
Хандон писта етиштириш юзасидан маслаҳатлар
Пистанинг ватани Марказий Осиё ҳисобланади. Ўзбекистонда табиий ҳолатда деярли барча тоғ тизмаларида учрайди. Сурхондарё вилоятининг Боботоғ тизмасида эса асосий ўрмон ташкил этувчи ўсимлик ҳисобланади. Атмосфера ёғинлари 300 мм бўлган (ёки ёз ойлари жазирамасида умуман бўлмаган), шунингдек, ёз ва қиш ойларида ҳаво +46 даражадан –40 даражагача ўзгарган экстремал шароитда ўсиш-ривожланиш ва мева беришда унинг бодомдан бошқа рақиби йўқ ҳисоб. 1000 ёшгача мева беради. Хандон писта юқори диетик маҳсулот бўлиб, мағизида 49% дан 60% гача мой, 15-20% оқсил, 3-8% қанд ва бошқа микроэлементлар мавжуд. Меваси нафақат ички, балки жаҳон бозорида ҳам юқори баҳоланади.
Е.Ботман
05.02.2015
Гидрогелдан фойдаланиш бўйича маслаҳатлар
Б.Бурхонжонов
05.02.2015
Калина-доривор ўсимлик
Э.Бердиев, С.Турдиев
05.02.2015
Бозулбанг-доривор ўсимлик
Ж.Мирсоатов, Е.Бердибоев
05.09.2014
Жозибали Амарант гули
М.Аманова, У.Хуррамов, Б.Рустамов
10.04.2014
Асалариларни боғлар, сабзавот, полиз ва бошқа ўсимликлар ҳосилдорлигига таъсири
Ё.Шукуров, О.Тўраев
02.12.2013
Чилонжийда-кони фойда
А.Маматкаримов, Ч.Холмуродов
12.11.2013
Ўсимликларнинг биологик хилма - хиллиги
Б.Азимов
12.11.2013
Ғаройиб ўсимликлар
Б.Азимов
07.11.2013
Мойли қовоқ - қимматбаҳо мой ва оқсил манбаи
Ш.Ҳазратқулов, Т.Ортиқов
05.10.2013
Доривор бегона ўтлар
М.Аллаяров
05.08.2013
Чаканда-истиқболли поливитамин ўсимлик
Э.Бердиев
20.06.2012
Кийик ўти фойдаси ҳақида
М.Аллаёров, Э.Ахмедов
12.05.2012
Дўлана фойдаси
Дарҳақиқат дўлана мевалар ичида нафақат хушхўрлиги, балки шифобахшлиги билан ҳам ажралиб туради. Улуғ бобокалонимиз, табобат илмининг султони Абу Али Ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” китобининг содда дорилар хусусиятига бағишланган бобида дўланага баҳо бериб, “унинг мевалари сариқ ва қизил рангли бўлиб, буруштурувчандир, буруштириш таъсири жийданикидан кучлидир, сафрони сўндиради ва ични тўхтатади” деб ёзади. Ҳозирги замон табобатида ҳам дўлананинг меваси ва гули юрак-қонтомир касалликларини олдини олиш ва даволашда ҳамда асабни тинчлантирувчи ва қон босимини пасайтирувчи дори сифатида ишлатилади.
М.Аллаёров, Э.Ахмедов
12.05.2012
Матор ҳақида нималарни биламиз, "Матор"ми ёки "Мадор"ми?
М.Аллаёров, Э.Ахмедов
07.05.2012
Буйрак хасталиклари давоси
Буйрак хасталикларининг олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликлар кенг миқёсда ишлатилади. Бундай ўсимликлар диуретик, яъни пешоб ҳайдовчи доривор ўсимликлар дейилади. Республикамиз табиатида бундай ўсимликлар кўплаб учрайди. Чунончи қуш торон, қирқ бўғим, рўян, иттиканак ва бошқалар шулар жумласидандир. Бундан ташқари пешоб ҳайдовчи дори воситаси сифатида табобатда маккажўхори попуги, бодринг (айниқса сарғая бошлагани), укроп ва петрушкалар ҳам қўлланилади.
М.Аллаёров, Э.Ахмедов
04.04.2012
Папайянинг фойдаси
Аждодларимиз азал-азалдан инсонни даволашда, саломатлигини сақлашда она табиат қўйнида ўсаётган ўсимликлардан, уларнинг меваларидан унумли фойдаланиб келишган. Бизнинг асримизда ҳам шу анъана давом этмоқда. Негаки, кимёвий дори-дармонларнинг организмда асоратлари қолиши фанда аниқланган. Шу боис доривор ўсимликлар тайёрлаш жабҳаси ҳам тараққий эттирилмоқда.
К.Хайитбоев
19.03.2012
Доривор ширинмия
Ширинмия доривор ўсимлик сифатида жуда қадим замонлардан маълум. Хитой халқ табобатида бу ўсимлик эрамиздан 3000 йил аввал турли хил ҳасталикларни даволашда қўлланилган. Шунингдек, ширинмия ўсимлигининг шифобахш хусусиятлари борасида ҳинд ва тибет табобатида ҳам маълумутлар учрайди. Ўрта асрларнинг машҳур олим ва табиби буюк бобокалонимиз Абу Али ибн Сино ўзининг даволаш амалиётида ширинмия ер остки қисмларидан жуда кенг миқиёсда фойдаланган. Жумладан, ошқозон ичак яраларини, ўпка ва нафас йўллари касалликларини даволашда шунингдек, пешоб ҳайдовчи доривор восита сифатида ишлатилган.
Э.Ахмедов
20.02.2012
"Пол-пола" буйрак хасталиклари давоси
Табиатда буйрак ҳасталикларини олдини олиш ва даволашда доривор ўсимликлар кенг миқёсда ишлатилади. Бундай доривор ўсимликларни диуретик ўсимликлар, яъни пешоб ҳайдовчи доривор ўсимликлар дейилади. Республикамиз табиатида бундай ўсимликлар кўплаб учрайди, чунончи қуш торон, қирқ бўғим, рўян, иттиканак ва бошқа бир қанча ўсимликлар шулар жумласига киради. Бундан ташқари пешоб ҳайдовчи дори воситаси сифатида табобатда маккажўхори попуги, бодринг (айниқса сарғая бошлагани), кўкатлардан укроп ва петрушкалар ҳам қўлланилади. Аммо, буйрак ҳасталикларини самарали даволайдиган доривор ўтлардан бири бу тукли эрва яъни “пол-пола” бўлиб, бу асосан тропик ва субтропик мамлакатларда, жумладан, Филлипин ва Янги Гвиниеяда ёввойи ҳолда кенг тарқалган.
М.Аллаёров, Э.Ахмедов
Топинамбур-ноёб ўсимлик
Эндокринология илмий-тадқиқот институти олимлари томонидан сўнгги ўн йиллик кузатишлар натижаси таҳлил қилинганда, республикамизда қандли диабет билан оғриётган беморлар сони ортиб бораётганлиги қайд этилган. Маълумки, қандли диабет касаллигини даволашда таркибида инулин моддаси бўлган препаратлардан кенг фойдаланилади. Беморларнинг қон таркибидаги қанд миқдорини доимий равишда бир меъёрда сақлаб туриш учун эса, инсулин таблеткаларини деярли ҳар куни истемол қилишга тўғри келади. Инсулин дориларининг катта миқдори республикамизга четдан олиб келинганлиги сабабли нархлари ҳам юқори бўлиб, бу оилада иқтисодий қийинчиликларга сабаб бўлади. Топинамбур илдиз туганаги таркибида инулин моддасининг юқорилиги билан ажралиб туради.
17.09.2011
Валериана ўсимлиги ҳақида
Табобатда юрак ва қон-томир касалликларини олдини олиш ҳамда даволашда, айниқса асаб системасини тинчлантиришда доривор ўсимликлар ва улардан олинадиган дори воситалари кенг миқёсда ишлатилади. Доривор валериана ана шундай доривор ўсимликлар сарасига киради. Мамлакатимиз мустақилликка эришгач, айрим хўжаликларда чунончи Наманган вилояти Поп туманидаги Абу Али ибн Сино номли ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигида ва Тошкент вилояти Й.Охунбобоев номли ихтисослашган давлат ўрмон хўжалигида ҳамда Паркент туманидаги айрим шахсий хўжаликларда доривор валериана экиб ўстириш борасида маълум ижобий ишлар амалга оширилди ва Республикамизнинг тоғли ҳудудларида мазкур доривор ўсимликнинг етиштириш мумкинлиги исботланди.
Коврак ўсимлиги томир тортиши, ўпка сили, ўлат, захм, кўк йўтал, тиш оғриғи, асаб ва бошқа касалликларни даволовчи, инсонга қувват берувчи, балғам кўчирувчи ва гижжа ҳайдовчи доривор ўсимликдир.
Табобатда таркибида киши организмига ижобий таъсир этувчи, биологик фаъол моддаси мавжуд бўлган ўсимликлар органлари ишлатилади. Одатда доривор маҳсулотлар сифатида ўсимликларнинг илдизи, барги, пўстлоғи, гули, меваси ва бошқа қисмларидан фойдаланилади. Биз фикр юритмоқчи бўлган коврак (ферула) ўсимлигининг асосан елими-илдизидан олинадиган смоласи-шираси тиббиётда ишлатилади.
Коврак (Ferula) туркуми селдердошлар (соябонгулдошлар)-Apiaceae (Umbliferae) оиласига мансуб бўлиб кўп йиллик ўт ўсимликлардан иборат. Ковракнинг ер юзида 160 дан зиёд турлари, Ўрта Осиё республикаларида 104 тури, Ўзбекистонда эса 50 дан зиёд турлари учрайди