Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28.11.2019

Маълумки ғўзанинг униб чиқиш даврида гоммоз ва илдиз чириш касалликларига чалинишини олдини олиш мақсадида уруғлик чигитлар уруғдорилагич воситалар билан дорилаб экилади. 2020 йилда Республика бўйича 69 минг тонна уруғлик чигитларни касалликларга қарши дорилашда диметилол-карбамид асосли препарат билан 20.000 тонна, аммоний салицилат асосли препарат билан 29.000 тонна, бронопол асосли препарат билан 18220 тонна, хитозан асосли препарат билан 750 тонна чигит дориланиши тавсия этилади (1-жадвал).

1-ж_Страница_01.jpg

2020 йилда Республика бўйича ғўза ниҳолларини униб чиқиш даврида шира ва трипслардан ҳимоя қилиш мақсадида имидаклоприд асосли препаратлар билан 1600 тонна уруғлик чигит, ацефат асосли препаратлар билан 533,0 тонна уруғлик чигит ҳамда касалликлар ва сўрувчи зараркунандалардан комплекс ҳимоя қилиш мақсадида тиаметоксам+ мефеноксам+флудиоксонил асосли препарат билан 12873,0 тонна уруғлик чигит дориланиши тавсия этилади (2-жадвал).

1-ж_Страница_02.jpg

Ғўзанинг униб чиққандан сўнг ўсув даврида уни қуйидаги зараркунандалардан ҳимоя қилиш талаб этилади:

I. Кузги тунлам (илдиз қурти). Кейинги йилларда бу ҳашарот ғўза ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларига жиддий зарар етказмоқда. Жумладан, Сирдарё, Сурхондарё, Қашқадарё, Фарғона вилоятларида бу ҳашаротнинг зичлиги ортиб бориб, ғўза ниҳолларининг сийраклашаётганлигига сабабчи бўлганлиги кузатилмоқда. Охирги 20-30 йиллар мобайнида кузги, ундов ва бошқа илдизқирқар тунламларнинг зичлиги ва зарари паст бўлиб, бу ҳашаротларга аҳамият берилмай қўйилган эди. Қурт шаклида қишлаб чиқадиган бу ҳашаротнинг тикланишига сабаб деҳқончилик қиладиган ерларнинг бир қисми ғўза қатор орасига ерни ҳайдамасдан буғдой экиш ҳамда буғдой ўрим-теримидан кейин бўшаган ерларга зараркунанда хуш кўрадиган сабзавот ва дуккакли ўсимликларни экиш ва бошқалар киради. Республика бўйича кузги тунламнинг 133,5 минг гектар майдонга тарқалиши башорат қилиниб, шундан 85 минг гектарга эмамектин бензоат асосли, 33,0 минг гектарга дельтаметрин асосли, 4,8 минг гектар майдонга тиаметоксам+эмамектин бензоат асосли ҳамда 11,0 минг гектар майдонга эмамектин бензоат+хлорпирифос асосли препаратлар тавсия этилади (3-жадвал).

1-ж_Страница_03.jpg

II. Шира ва трипс Республикамизнинг ҳамма худудларида тарқалган. Одатда зарари ўсимликнинг ниҳоллик даврида намоён бўлади. Табиий кушандалар кечроқ пайдо бўлиши ҳамда зараркунандаларнинг тез кўпайиши туфайли, уларнинг сонини сезиларли даражада камайтира олмайди ҳамда дала атрофларида одатда тут дарахтлари мавжудлигини назарда тутиб май ойида далага инсектицид сепиб бўлмайди. Шунинг учун ҳар йили бу сўрувчи ҳашаротлар кўплаб учрайдиган далаларга чигитни қўшимча равишда 2-жадвалда берилган уруғдорилагичларнинг бирортаси билан дорилаб экиш тавсия этилади. Шунда униб чиққан ниҳол 35-40 кун мобайнида сўрувчи ва кемирувчи (кузги тунлам) зараркунандалардан холи бўлади. Бундан ташқари 2020 йилда Республика бўйича 311,4 минг гектар майдонга шира ва трипслар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, шундан 196,4 минг гектарга имидаклоприд асосли, 52 минг гектар майдонга лямбдацигалотрин +тиаметоксам асосли ҳамда 63 минг гектар майдонга ацетамиприд асосли препаратлар қўллаш тавсия этилади (4-жадвал).

1-ж_Страница_04.jpg

III. Ўргимчаккана. Бу зараркунанданинг ғўзада ривожланиши 2018 ва 2019- йилларда деярли бир хил ўтмоқда. Одатда бу зараркунанданинг тез кўпайиши ва ғўзага катта зиён келтириши сўнги йилларда мутахассислар томонидан кузатилмоқда.

Ўргимчаккана кўпаяётган пайкалда унга қарши кураш ўтказишга қарор қилган фермер ва мутахассис олдин зараркунанда аҳволини яхшилаб лупа остида текшириб кўриши шарт. 2020 йилда Республика бўйича 407,8 минг гектар майдонга тарқалиши башорат қилиниб, шундан 72,1 минг гектарга пропаргит асосли, 326,2 минг гектарга гекситиазокс+пропаргит асосли, 
50 минг гектар майдонга гекситиазокс асосли, 260,4 минг гектар майдонга абамектин асосли ҳамда 85,7 минг гектар майдонга абамектин +спиродиклофен асосли препаратларни қўллаш тавсия этилади (5-жадвал).
1-ж_Страница_05.jpg

IV. Ғўза тунлами (кўсак қурти). 2019 йили бу ҳашаротнинг сони одатдагидан оз бўлди. Биринчидан, кеч қиш – эрта баҳор иқлим шароитлари туфайли ғўза тунлами эрта ривожлана бошлади. Шу сабабли, 2020 йили бошқа йилларга нисбатан мавсумда бир авлодга кўпроқ ривожланиши мумкинлигини дала-лаборатория кузатувлари кўрсатмоқда. Ғўза тунламига қарши трихограмма ва бракон кушандаларига таянган биологик усул кўп йиллардан буён асосий бўлиб қолганлиги сир эмас. Аммо, бу зараркунанданинг тўсатдан кўпайиб кетишини унутмаган ҳолда кимёвий препаратлар заҳирасини яратиш керак. Шунинг учун:

1. Биологик усулга аҳамият пасайиши керак эмас ва сифатли биомаҳсулотни илмий-асосланган муддатларда феромон тутқичлар сигнали асосида ишлатиш зарур.

2. 2020 йилда ғўза тунлами Республика бўйича 384,3 минг гектар майдонга тарқалиб, кимёвий ишлов ўтказиладиган майдон такрор ишлаш ҳисобига 988,9 минг гектарда ўтказилиши башорат қилинмоқда. Ғўза тунламига қарши юқори самара берадиган эмамектин бензоат асосли препаратлар 363,0 минг гектарда, индоксакарб асосли препартлар 352,5 минг гектарда, эмамектин бензоат+люфенурон асосли препаратлар 236,3 минг гектарга, эмамектин бензоат+тиаметоксам асосли препаратлар 1,1 минг гектарда ҳамда микробиологик препаратлардан Bacillus thuringiensis 26 минг гектарда, Вирин асосидаги микробиологик препарат 10 минг гектарда қўллаш тавия этилади (6-жадвал).

1-ж_Страница_06.jpg

Ушбу препаратлар, ҳар 100 та ўсимликка 8-10 та ва ундан ортиқ қурт тўғри келадиган далаларда ишлатса ҳар тарафлама юқори самарага эга бўлиш мумкин. Аммо ундан оз бўлган далаларни бракон кушандасини ишлатиб бемалол ҳимоя қилиб туриш мумкин.

V. Зарарли қандалалар. Бундай санчиб-сўрувчи ҳашаротлар қаторига: беда, дала ва ғўза қандалалари киради. Масалага ёндошишнинг кучайиши Сурхондарё ҳамда Қашқадарё вилоятининг чегарадош туманларида қандалаларнинг янги тури – ғўза қандаласи пайдо бўлганлиги билан ифодаланади. Бу тур дориларга ўта чидамли, ўсимликларга зарари эса бошқаларидан 2-3 марта ортиқ бўлиши билан маълум бўлди.

2020 йилда Республика бўйича 146,2 минг гектар майдонга тарқалиши башорат қилиниб, 301.0 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказиш башорат қилинмоқда. Қандалаларга қарши курашда хлорпирифос+циперметрин асосли препаратлар 82,6 минг гектар майдонда, лямбдацигалотрин+ ацетамиприд асосли препаратлар 135,1 минг гектар майдонда, диметоат асосли препаратлар 83,3 минг гектар майдонда қўллаш тавсия этилади (7-жадвал).
1-ж_Страница_07.jpg

VI. Ғўза майдонларида асосан бир йиллик ва кўп йиллик бегона ўтлар тарқалиб, зарар келтиради. Буларга: ғумай, ажриқ, қамиш, шўра ва бошқалар киради. 2020 йилда Республика бўйича 229,7 минг гектар майдонга бегона ўтлар тарқалиши башорат қилиниб, шундан 176,8 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказиш башорат қилинмоқда. Бир йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга қарши флуометурон асосли препаратлар 46,0 минг гектарда, пендиметалин асосли препаратлар 64,0 минг гектар майдонда, бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли бегона ўтларга қарши галоксифоп-R-метил асосли препаратлар 63,6 минг гектар майдонда ва квизалофоп-п-тефурил асосли препаратлар 0,4 минг гектар майдонда, бир йиллик ва кўп йиллик бошоқли ва икки паллали бегона ўтларга қарши глифосат асосли препаратлар 2,8 минг гектар майдонда қўллаш тавсия этилади (8-жадвал).

1-ж_Страница_08.jpg


Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech