Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28.11.2019

Республика бўйича 2020 йил ҳосили учун сувли майдонларда 1 млн. 77 минг 500 гектар майдонда кузги бошоқли дон экинлари экиш белгиланган.

Ғаллазорлардаги зараркунандалар ҳар йили 15-20 фоизгача, иқлим шароити қулай келган айрим йиллар ривожланиб кўпайиши натижасида 45-50 фоизгача ҳосилни йуқотиш билан бирга етиштирилаётган доннинг сифати ёмонлашувига ва натижада бундай доннинг озиқ-овқат саноати учун яроқсиз бўлиб қолишига олиб келади. Ғаллазорлардаги зараркунандалардан зарарли хасва, ғалла ширалари, трипслар ва шилимшиқ қуртлар хавфли ҳисобланади.

Табиатда ширалар миқдорини хонқизи, олтинкўз ва сирфид пашшалари личинкалари ҳамда текинхўр афидидлар камайтириб туради.

2020 йилда ғалла зараркунандаларига қарши 891,6 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказиш башорати қилинмоқда. Ушбу майдонларни ишлаш учун 365,9 минг гектарга ацетамиприд асосли, 434,6 минг гектарга лямбдацигалотрин асосли, 91,2 минг гектарга альфа-циперметрин асосли инсектицидлар билан ишлов бериш яхши самара беради (1-жадвал).

1-ж_Страница_09.jpg

Республикамиз иқлим шароитида кузги ғалла экинларига сариқ ва қўнғир занг, ун шудринг, септориоз, чангли ва қаттиқ қора куя касалликлари ривожланиб, етиштирилган дон ҳосилининг 45-50 фоизгача нобуд қилиши кўп йиллик тажриба натижаларида ўз исботини топган. Жумладан, сариқ занг касаллиги замбуруғ споралари ҳаво ҳарорати 0°С бўлганда ўсишни бошлайди ва ҳаво ҳарорати 8-13°С га етганда барг тўқималари ичига киради. Касаллик ўта хавфли бўлиб, дон тўлиш фазасида учраганда ҳам 5 фоиздан 35 фоизгача ҳосилни нобуд қилади. Касаллик экинларда эрта бошланган бўлса (байроқ барг чиқариш фазасида) ва ривожланиш даражаси юқори (50-60%) бўлса дон ҳосилининг 34-40 фоизи йўқотилади.

Қўнғир занг касаллиги ривожланган споралар бошқа ўсимликларга ҳаво ҳарорати 15-23°С га етганда шабнам, ёмғир ва шамол ёрдамида ўтади. Буғдой гуллаш даврида, 40 ёки 80 фоизгача қўнғир занг билан касалланса, ҳосилнинг 10 фоизидан 25 фоизигача нобуд бўлади. Бошоқ чиқариш фазасида касалланса ҳосилни 50 фоизгача нобуд қилиши мумкин.

Ун шудринг касаллиги ҳаво ҳарорати 15-20°С ва ҳавонинг нисбий намлиги 80-95% бўлганида жуда ҳам тез тарқалади ва ривожланади. Кузда касалланган ўсимликларда замбуруғнинг қишловчи фазаси мева таначалари пайдо бўлади. Касаллик зарари касаллик ривожланиш даражасига боғлиқ ҳолда ҳосилнинг 3 фоиздан 25 фоизигача нобуд қилади.

Септориоз касаллиги Тошкент, Жиззах, Самарқанд, Қашқадарё, Сурхондарё ва Фарғона водийси вилоятларида кенг тарқалади, бошқа вилоятларда қисман учрайди. Касаллик замбуруғининг конидиялари ҳаво ҳарорати 20-25°С ва намлиги 90% бўлганда ёмғир ва шамол ёрдамида тез тарқалиб, ушбу касаллик чидамли навларда ҳосилнинг 5-10 фоизга, чидамсиз навларда эса 40 фоизигача пасайтиради.

Республикамизда баҳор ойларидаги ғалланинг найчалаш, бошоқлаш, гуллаш даврларида об-ҳаво серёғин ва салқин келиши натижасида ғаллазорларда касалликлар ривожланишига мақбул муҳит яратилади. Ғалла экинларида учрайдиган септриоз, сариқ ва қўнғир занг, ун шудринг каби касалликлар суғориладиган майдонларда экилган ғалла майдонларда тарқалиб, мавсум давомида икки марта ишлов бериш башорат қилинди. Шунда касалликларга қарши фунгицидлар билан биринчи ишлов (15-25 мартда) берилгандан кейин 20-25 кунгача ҳимоя қилиши тажриба натижаларида аниқланган. Ушбу муддатни ҳисобга олган ҳолда иккинчи марта ишлов бериш тавсия этилади. Шунда биринчи ишлов касаллик тарқалишини олдини олиш мақсадида (профилактик ишлов), 20-25 кундан сўнг иккинчи марта ишлов бериш эса дон ҳосили ва сифатини сақлаб қолиш имконини беради.

2020 йилда Республика бўйича 950,5 минг гектар майдонга касалликлар тарқалиши башорат қилиниб, шундан 1 млн. 865,4 минг гектарда кимёвий ишлов ўтказиш башорат қилинмоқда. Касалликларга қарши курашда 313,4 минг гектарга тебуконазол+триадимефон асосли, 552,9 минг гектарга пропиконазол+ципроконазол” асосли ҳамда 999,2 минг гектарга пропиконазол+тебуконазол” асосли фунгицидлар ишлатиш тавсия этилади (2-жадвал).

1-ж_Страница_10.jpg

Ғаллазорлардаги бегона ўтлар ғаллага берилган минерал ўғит, сув ва ёруғликни маданий экинга нисбатан 1,5-2 баробар кўпроқ истеъмол қилиши ҳисобига етиштирилган ҳосилнинг 15-20 фоизини ҳамда дон сифатини пасайтиради.

Илмий изланишлар натижасига кўра, 2020 йилда ғалла майдонларидаги бир йиллик икки паллали бегона ўтлар 946,6 минг гектарга тарқалиши башорат қилинган. Баҳорда ўртача ҳаво ҳарорати +60С – +120С бўлганда, яъни март ойининг бошидан бошлаб бегона ўтлар униб чиқа бошлайди. Уларга қарши таъсир этувчи моддаси трибенурон-метил асосли препарат билан 946,6 минг гектар майдонда ишлов бериш тавсия этилади.

Кўп йиллик икки паллали бегона ўтлар жами 260,3 минг гектар ғалла майдонига тарқалиши башорат қилинган бўлиб, бу турдаги бегона ўтлар +4-60С ҳароратда униб чиқади ва ривожланиши учун энг қулай ҳарорат +18-240С ҳисобланади. Уруғи унувчанлигини 50 йилгача йўқотмайди. Ушбу бегона ўтларга қарши 89,4 минг гектарга флуроксипир асосли, 95,9 минг гектарга флуметсулам+флорасулам асосли, 75,0 минг гектарга трибенурон-метил+тифенсульфурон-метил” асосли гербицидлардан фойдаланиш тавсия этилади.

Бошоқдошлар оиласига мансуб бўлган райграс, тулкиқуйруқ, ёввойи сули каби бегона ўтлар 655,2 минг гектар майдонда тарқалиши башорат қилинган бўлиб, улар ҳаво ҳарорати +2-60С бўлганда униб чиқа бошлайди. Ушбу бегона ўтларга қарши 553 минг гектарга клодинафоп пропаргил+антидон клоквинтоцет мексил асосли, 102 минг гектарга мезосульфурон-метил натрий+йодосульфурон-метил натрий асосли гербицидлардан қўллаш тавсия этилади (3-жадвал).

1-ж_Страница_11.jpg

Ғаллазорларга гербицидлар билан бегона ўтларнинг 3-5 барг ўсув даврида, ғалланинг найчалаш давригача (март ойининг 2-ўн кунлигида) ишлов бериш тавсия этилади.


Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech