Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28.11.2019

Сўнги йилларда сабзавот, полиз ва картошка экинларини бир неча турдаги зараркунандалар зарарлаши натижасида ҳосил миқдори камайиб, унинг сифати бузилмоқда. Бундай зараркунандаларга помидор занг канаси, ўргимчаккана, иссиқхона оққаноти ва ўсимлик ширалари, кузги тунлам, ғўза тунлами, ғовак ҳосил қилувчи пашшалар, нематодалар ҳамда помидор куяси ва бошқалар мансуб бўлиб, улар билан кучли зарарланиш натижасида ҳосилдорлик 70 фоизгача камайиши, айрим йиллари эса ўсимликлар бутунлай қуриб қолиши кузатилмоқда.

Сабзавот экинларида 2020 йилда 136,2 минг гектар майдонда зараркунандалар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 406,9 минг гектар майдонда ишлов бериш зарурати юзага келади. Каналарга қарши 68,5 минг гектарга абамектин асосли, 65,8 минг гектарга пропаргит асосли, тунламлар ва куяларга қарши 79,4 минг гектарга эмамектин бензоат асосли, 71,1 минг гектарга индоксакарб асосли, шира, трипс ва оққанотга қарши 122,1 минг гектарга ацетамипирид асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (1-жадвал).

1-ж_Страница_24.jpg

2020 йилда 136,2 минг гектар майдонда сабзавот касалликлари тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 272,4 минг гектар майдонда кимёвий ишлов бериш зарур бўлади. Фитофтороз ва пероноспороз касаллигига қарши 113,8 минг гектарга промокарб гидрохлорид+цимоксанил асосли, 122,3 минг гектарга манкоцеб+металаксил-М асосли, ун шудринг касаллигига қарши 35,9 минг гектарга тебуконазол+ триадимефон асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (2-жадвал).

1-ж_Страница_25.jpg

Сабзавот экин майдонларида 2020 йилда 136,2 минг гектар майдонда бегона ўтлар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 100,0 минг гектар майдонда кимёвий ишлов бериш зарур бўлади. Шундан: 74,3 минг гектарга пендиметалин асосли, 25,7 минг гектарга галоксифоп-R-метил асосли гербицидлар билан ишлов бериш тавсия этилади (3-жадвал).

1-ж_Страница_26.jpg

2020 йилда 52,3 минг гектар майдонда полиз зараркунандалар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 104,7 минг гектар майдонда кимёвий ишлов бериш зарур бўлади. Қовун пашшаси ва шира, трипсга қарши 52,3 минг гектарга лямбдацигалотрин+тиаметоксам асосли, 31,4 минг гектарга циперметрин+хлорприфос асосли, каналарга қарши 13,0 минг гектарга абамектин+спиродиклофен асосли, 7,9 минг гектарга пропаргит асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (4-жадвал).

1-ж_Страница_27.jpg

2020 йилда 52,3 минг гектар майдонда полиз касалликлари тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 104,7 минг гектар майдонда кимёвий ишлов бериш зарур бўлади. Фузариоз касаллигига қарши 52,3 минг гектарга промокарб гидрохлорид+цимоксанил асосли, 31,4 минг гектарга манкоцеб+ металаксил-М асосли, ун шудрингга қарши 20,9 минг гектарга тебуконазол+ триадимефон асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (5-жадвал).

1-ж_Страница_28.jpg

2020 йилда 30,5 минг гектар майдонда картошка экилиши режалаштирилган бўлиб, касалликларнинг тарқалишини олдини олиш мақсадида 91389 тонна уруғлик картошкани уруғдорилагич билан дорилаш башорат қилинган. Шу жами уруғлик картошкани тиаметоксам+ флудиоксонил+дифеноконазол асосли уруғдорилагич препарат билан дорилаш тавсия этилади (6-жадвал).

1-ж_Страница_29.jpg

2020 йилда 30,5 минг гектар майдонда картошка зараркунандаларининг тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 91,4 минг гектар майдонда кимёвий ишлов бериш зарур бўлади. Шундан 30,2 минг гектарга эмамектин бензоат+абамектин асосли, 33,8 минг гектарга ацетамиприд+циперметрин асосли, 27,4 минг гектарга лямбдацигалотрин+бупрофезин асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (7-жадвал).

1-ж_Страница_30.jpg

2020 йилда 30,5 минг гектар майдонда картошка касалликларининг тарқалиши башорат қилинган бўлиб, 30,5 минг гектар майдонда кимёвий ишлов бериш зарур бўлади. Шундан 30,5 минг гектарга манкоцеб+металаксил-М асосли препарат билан ишлов бериш тавсия этилади (8-жадвал).

1-ж_Страница_31.jpg

2020 йилда 153,9 минг гектар бедазорларда беда филчаси (фитономус)нинг тарқалиши башорат қилинган бўлиб, жами 153,9 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказиш зарур бўлади. Шундан 65 минг гектарга лямбдацигалотрин асосли, 88,9 минг гектарга циперметрин асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (9-жадвал).

1-ж_Страница_32.jpg

2020 йилда дон учун экилган маккажўхорида 31,8 минг гектар майдонга зараркунандаларнинг тарқалиши башорат қилинган бўлиб, жами 31,8 минг гектар майдонда кимёвий ишлов ўтказиш зарур бўлади. Шундан 9,2 минг гектарга (маккажўхори парвонаси ва бошқа тунламларга қарши) лямбдацигалотрин+ацетамиприд асосли, 7,8 минг гектарга (маккажўхори парвонаси ва бошқа тунламларга қарши) профенофос+циперметрин асосли, 14,8 минг гектар майдонга (кўсак қуртига қарши) эмамектин бензоат асосли препаратлар билан ишлов бериш тавсия этилади (10-жадвал).

1-ж_Страница_33.jpg


Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech