Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
28.11.2019

2020 йилда Республика бўйича 505,5 минг гектарга зарарли чигирткалар тарқалиши башорат қилинган бўлиб, шунча майдонда кимёвий препаратлар билан ишлов ўтказиш талаб этилади. Зарарли чигирткаларга қарши 200 минг гектарга лямбдацигалотрин асосли, 150 минг гектарга имидаклоприд асосли, 55 минг гектарга дифлубензурон асосли, 50,5 минг гектарга ацетамиприд асосли, 50 минг гектарга фипронил асосли кимёвий воситалар билан ишлов бериш тавсия этилади (1-жадвал).

1-ж_Страница_34.jpg

2020 йилда йўл ва экин майдонлари атрофларида 20433 минг туп тут дарахтларида тут парвонаси тарқалиши башорат қилинган бўлиб, шундан 5401 минг тупда лямбдацигалотрин асосли, 5076 минг тупда ацетамиприд асосли, 4885 минг тупда альфациперметрин асосли, 5071 минг тупда эсфенвалерат асосли кимёвий воситалар билан ишлов бериш тавсия этилади. Шунингдек тут плантацияларида 14019 гектарда кимёвий ишловлар талаб этилиб, 3726 гектарга лямбдацигалотрин асосли, 3305 гектарда ацетамиприд асосли, 3280 гектарда альфациперметрин асосли, 3708 гектарда эсфенвалерат асосли кимёвий воситалар билан ишлов бериш тавсия этилади (2-жадвал).

1-ж_Страница_35.jpg



Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech