Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
04.04.2012

Аждодларимиз азал-азалдан инсонни даволашда, саломатлигини сақлашда она табиат қўйнида ўсаётган ўсимликлардан, уларнинг меваларидан унумли фойдаланиб келишган. Бизнинг асримизда ҳам шу анъана давом этмоқда. Негаки, кимёвий дори-дармонларнинг организмда асоратлари қолиши фанда аниқланган. Шу боис доривор ўсимликлар тайёрлаш жабҳаси ҳам тараққий эттирилмоқда.
    Учкўприк туманида фаолият кўрсатаётган “Меҳригиё” кичик корхонаси доривор ўсимликларни етиштириш ва қайта ишлашга ихтисослашган. Ушбу корхона 1992 йилда ишга туширилган бўлиб, шу вақт мобайнида кўпгина ютуқлар қўлга киритилди. Папайя дарахти не эканлигини яқин кунларгача кўпчилик билмасди,- дейди олий тоифали доришунос Маъруфжон Қодиров.  Бу ўсимлик ҳозирги кунда қовун дарахти номи билан юртимизда ҳам маълум ва машҳурдир. Жанубий Америка ва Африка мамлакатларида етиштириладиган ўсимликнинг тиббиётда нуфузи жуда баланд. Биз папайя ўсимлигидан дори-дармон тайёрлашни йўлга қўйганмиз.
    Доришуноснинг айтишича, айрим давлатларда папайяни “Нон дарахти” дейишаркан. Чунки, у оловда пиширилганда нон ҳидини беради. Танасида пишиб етилган мева таъми қовун таъмини эсталаркан. Юз грамм папайянинг энергетик қуввати 26-74 калорияга тенг. Мевасининг ташқи кўриниши қовунга ўхшаш. Таркибида глюкоза, фруктоза, органик кислоталар, оқсил ва турли витаминлар мавжуд.
     Шунингдек, унинг таркибида ўсимлик ферменти - папаин бўлиб, у худди ошқозон шираси каби таъсир қилади. Папайянинг яшил меваси, барги, поясида латекс деган сутсимон шира бўлиб, унинг таркибида протеологик ферментлар, олма кислотаси, катрон бор. Ўсимлик меваси ҳазм қилдирувчи парҳез таом сифатида қадрланади. Ошқозон яраси тузалишига нафи кўп.
    Папаиндан тиббиётда тромбоз, гастритни даволашда фойдаланилади. Бу дори истеъмол қилинса умуртқа остеохондрози, умуртға ораси диск чурраси, бўғимлар остеоартрози, қандли диабет, камқонлик, жигар, ошқозон-ичак касалликларининг олди олинади. Олимлар ўсимлик баргларидаги шифобахш моддалар рак ҳужайраларини йўқотишда энг замонавий дорилардан 250 марта фойдали эканлигини аниқлаганлар. 
    Ҳозирги кунда фаолиятимизни анча кенгайтирдик,- дейди корхона агрономи Ботиржон Абдураззақов. Папайя ўсимлигидан энг юқори технологиялар асосида ишлов берилган тоза кўк ва қора чойлар, папайя ва бошқа доривор гиёҳлар аралаштирилган асаллар, она заминимизда ўсадиган гиёҳлардан дори-дармон воситаларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйдик. Истиқлолнинг 20 йиллик байрами арафасида “Папайя” маслаҳат марказини очдик. Ҳозирда марказ ўз фаолиятини давом эттирмоқда. Ушбу корхонада эллик нафар ишчи-ходим меҳнат қилмоқда.
    2011 йил 29-31 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилган 11 - халқаро озиқ-овқат саноати ярмаркасида корхонада тайёрланган “Папайя” чойлари ярмарканинг дипломи ва олтин медалига сазовор бўлди. Суҳбатимиз қизиётганида эшик аста очилиб, хонага кўринишидан олтмиш ёшларни қоралаган отахон кириб келди ва ўз фикр-мулоҳазаларини баён қилишга киришди:
     Мен Ўзбекистон туманининг Чинор қишлоғиданман. Исм-фамилиям Муҳаммадшокир Ҳакимов. Авваллари шунча дори тузата олмаган касалликларни оддийгина ўсимлик тузата билармикан, қабилидаги фикрда эдим. Иккинчи гуруҳ ногирониман. Юрак, қон босими, ошқозон яраси, ўт-пуфак, бўйрак тоши, бел, оёқ суякла-ридаги тузлар, аллергия сингари хасталикларга чалинганман. Кўп жойларга шифо излаб бордим. Фойдаси бўлмади. 2011 йил июль ойида папайя ўсимлиги дарагини эшитиб, бу ерга келдим. Бу вақтда қорним ҳам шишиб кета бошлаган эди. Аввалига папайя чойи ва ёғини тавсия қилишди. Мўъжизани қарангки, орадан олти ой ўтгач, соғлигим буткул тикланди. Кўриб турганингиздай, ҳозир соппа-соғман. Бу ерга азиз шифокорларимга раҳмат айтай деб келгандим. Эл-юрт саломатлиги йўлида тинмай изланаётган, беморлар ташаккурига сазовор бўлаётган “Меҳригиё”чиларнинг ишларига тасаннолар айтса арзийди.
       К.Ҳайитбоев


Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech