Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12.11.2013
Энди бизларга маълум бўлмаган, лекин қизиқарли бўлган дунёдаги ўсимликлар тўғрисида тўхталиб ўтмоқчиман. Уларга қуйидагилар киради. Бразилия ва Венесуэланинг ўрмонларида коллофорд дарахти ўсади. Буни сигир дарахти дейдилар. Сабаби, унинг пўстлоғи кесилса, ундан кўриниши ва мазаси сигир сутига ўхшаш сут оқиб чиқади. Ҳар бир кесилганда 2-4 литр сут олиш мумкин. Амазонка пасттекислигида бундай "сигирлар" миллионларни ташкил қилади.
    Катта ўлчамга эга бўлган кокос ёнғоғининг узунлиги 30 см ва эни 20 см ни, оғирлиги эса 8 кг ни ташкил қилади. Ҳар бир дарахтда шунга ўхшаш меваларнинг сони 20 донадан 60 донагача бўлади. Кокос сутини олишдан ташқари унинг қуритилган мева этидан кокос ёғи олинади. Кунжараси ҳайвонларни боқишда қўлланилади. Мева этидан тайёрланган маҳсулотларни, катта миқцорда, жаҳон бозорини Индонезия, Филиппин, Шарқий Африка давлатлари таъминлайдилар.
  Малак Яримороли ва Цейлон оролида ўсадиган турли тропик ўсимликлардан гуттаперчу маҳсулоти олинади. Ундан лаклар тайёрланади ҳамда радио ва электротехникада изоляция материаллари сифатида фойдаланилади.
   Мексикада агава ўсимлигининг гуллар пояси тўлиқ ривожланганда, у кесилади, қолган тўнкасига резинали шланг кийғизилади. Шланг орқали кўп миқдорда ширин шарбат оқиб чиқади. У шарбат ачиганда қадимги ацтекларга маълум бўлган "пульке" ичимлиги олинади. Кўпчилик агава ўсимликлари баргларида қўпол тола пайдо бўлади. Ундан арқон ва турли қўпол тўқима тайёрланади. Америка агавасидан тирик изгород яратишда фойдаланилади, баргидан эса ревматизм касаллигида қўлланиладиган, оғриқ қолдирадиган настойка тайёрланади.
    Осиёнинг Жануби - Шарқий ва айниқса Ҳиндистонда ҳинд нон дарахти ўсади. Ушбу ўсимликнинг 3-4 таси одамни йил давомида боқиши мумкин. Бу баланд бўлмаган, доимо кўк бўлиб турадиган дарахт катта миқдорда қовун шаклидаги тўп мева (мева) га эга бўлиб, унинг кўндаланг кесми 30 см ва вазни 20 кг га ва ундан юқори бўлади. Шунга ўхшаган мевалардан бир дарахтда 100 тагача бўлади. Мевасини нонга ўхшаб ёпиш мумкин, қайнатилади, қуритилади ва хомлигича ейилади. Унинг мазаси картошка ва қовоқни эслатади, уруғининг мазаси каштанга яқин. Ёпган нонга ўхшатиб мева эти кесилади ва қовурилади, қуритилганини бир неча йил сақлаш мумкин. Нон дарахтининг ёғочи жуда қаттиқ, зараркунандаларга чидамли, мебел ишлаб чиқаришда ва мусиқали асбоблар ишлаб чиқаришда юқори баҳоланади.
  Бутун Ўртаер денгизи бўйлаб цератония - рожколи дарахт ўсади. Қимматбаҳо тошларни тортиш учун аниқ қадоқ тош бўлмаганда, унинг ўрнига цератони ўсимлигининг донидан фойдаланганлар. Ҳар бир доннинг оғирлиги аниқ 0,2 г ни ташкил қилган.
   Африка, Ҳиндистон ва Кубада тамаринд дарахти ўсади. Унинг ташқи кўриниши ёйилиб ўсадиган толникига ўхшаш бўлиб, жуда кўп миқдорда шохлари бўлади. Қизиғи шундаки, тамаринда шох-шаббалари остида ҳеч қандай ўт ўсмайди. Тамариндани ушбу хусусиятини ўрмончилар муносиб баҳоладилар. Ўрмон чеккаларига ёнғинни олдини олиш мақсадида тамаринд экилганда, унинг остида йил бўйи ўт ўсмайди, натижада ёнғин бўлганда ҳам, у ўрмон ичига тарқалиб кетмайди. Бу оғир меҳнатдан ҳалос қилади.
   Тропик ўрмонларда кўпинча доимо кўм-кўк бўлиб турадиган тиканли анону - "нордон нон" ўстирилади. "Нордон нон" нинг меваси йирик 3-4 кг дан, шакли қулупнайга ўхшаш, юмшоқ йирик тиканаги бор. Эти нордонсимон, хушбўй, ундан аъло даражали лимонад олинади. Пишган меваси хушбўй ҳидга эга масса бўлиб, у оқ, ширин, оғизда эрийди. Анонни аёллар меваси дейилишини сабаби, унинг хушбўйлиги лабга сурадиган помадани эслатади.
   Анонлар ичида дарахт борки, у меваси билан эмас, балки гуллари билан қадирлийдир. Дарахтнинг номи иланг-иланг ёки гулларни гулидир. Гултож баргларидан эфир мойлари буғлатилади ва бинафша, чиннигул ва ландмш ҳидга эга бўлган духилар тайёрланади.
  Рафия туркумига кирувчи пальманинг кесилган барглари энг йирик ҳисобланади. Улар орасида мадагаскар рафияси рекордсмен ҳисобланади. Унинг патсимон япроқларининг узунаси 22 метр ва эни 12 метрга яқин бўлади. Фақат барг бандининг узунаси 5 метрга яқин. Рафиянинг барг толалари четан материаллари тайёрлашда ҳамда ток ва боғ, дарахтларни боғлашда кенг фойдаланилади. Баргларида кучли ривожланган мўм қопламасидан шам ва этик кремини тайёрлашда қўлланилади.
   Малай архипелаги оролларида, Ҳиндихитой джунглиясида қандли пальма ўсади. Танасининг умумий баландлиги 15 метр бўлиб, баргларининг узунлиги 8 метрни ташкил қилади. Пальмадан олинадиган шарбат таркибида 3 дан то 6 % гача шакар бор. Мавсум давомида бир дарахт 2000 литргача шарбат беради. Ёғочидан труба ва бошқа материаллар тайёрланади.
      Б.Азимов

Back to the list



Сайт орқали келиб тушган мурожаатлар сони

13.03.2015 дан 22.01.2017 гача булган муддатда
Келиб тушган аризалар:
39
Жисмоний шахс номидан
34 / 87,18%
Қайта ишлаш жараёнида
0 / 0,00%
Юридик шахс номидан
5 / 12,82%
Якунланган
39 / 100,00%
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech