Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12.11.2013
Олимларнинг таҳминларига кўра Ерда ҳаёт бошланганига 3 млрд. йил бўлган. Ўша даврда ер юзида ўсимликларнинг 4 млрд. тури бўлган. Ердаги экологик ўзгаришларга ўсимликлар мослаша олмаганлиги сабабли уларнинг 99 % нобуд бўлган ва ҳозирги кунга келиб фақат 4 млн. ўсимликлар тури қолган.
  Инсоният ўсимликлар ва ҳайвонларни парваришлаш билан онгли равишда 10 минг йилдан бери шуғулланиб келган. Ер юзида ҳозирги кунда ўсаётган юксак ўсимликлар сони 300 мингдан ортиқ бўлса ҳам, одамлар уларни кам қисмини маданийлаштирганлар. Инсоният тарихи давомида озиқ-овқатга 3 мингдан ортиқ ўсимликлар турларини ишлатган бўлса, кўпроқ 150 турини, кенг миқёсда эса, 15-20 турларидан фойдаланган. Уларга шоли, буғдой, маккажўҳори, жўҳори, арпа, қанд лавлаги ва қандли тростник, картошка, батат, ловия, ерёнғоқ, банан, кокосли ёнғоқлар киради. Одамлар оладиган калорияни 30 % шоли улушига тўғри келади.
    Ҳозирги пайтда инсоният ўз овқатида фойдаланаётган ўсимликларни тош асрида яшаган одамлар маданийлаштирганлар. Улар содда деҳқончилик билан шуғулланганлигига қарамасдан селекция йўли билан танлаган ўсимлаклари бизнинг давримизгача етиб келган. Масалан, 1000 йил бурун етиштирилган маккажўҳори, қанд миқдори 70 % гача бўлган ўрик, ғўзанинг энг яхши навлари, Японияда экиладиган йирик мевали турп ва бошқалар шулар жумласидандир.
   Биз биладиган кўпчилик озиқ-овқат экинлари 3-5 минг йилдан буён мавжуд бўлса, уларни маданийлаштириш учун 1 минг йилдан 7 минг йилгача керак бўлган. Айрим тадқиқотчиларнинг маълумотларига кўра ғўза ўсимлиги бизнинг эрамиздан 6 минг йил олдин ҳам экилган. Анатоли (Туркия) маконида бизнинг эрамиздан 2500 йил олдин биринчи крестгулдошлар оиласига мансуб бўлган экинлардан карам, салат, хантал, турп, шолғом, редис, хрен ва қатрон экинлари экилган.
   Карам тўғрисидаги биринчи ёзув Месопотамияда пайдо бўлган. Унда карам эрамиздан 4000 йил олдин, шолғом ва хантал эса 3000 йил олдин етиштирилганлиги маълум қилинган. Бизнинг эрамиздан 2000-1000 йил олдин карам ўсимлиги Европага маълум бўлган.
   Қадимдан экилиб келаётган экинларга юмшоқ буғдой, маккажўхори, соя, шоли, арпа, тариқ, узум, зайтун дарахти, зиғир экинлари кирса, ёш экинлар сафини - картошка (Европада XVI асрда маълум бўлган), қанд лавлаги (XIX аср), дарахтларнинг айрим турлари ( терак, резавор мевали ўсимликлар, вика, алколоидсиз, люпин (бўри дуккаги)), кўк сагиз, маданийлашган черника. Бор маълумотларга қараганда Яқин Шарқца ғалла экинлари 10 минг йил, Европада эса 4-5 минг йил олдин етиштирила бошланган.
   Бунга маккажўхори ва буғдой ўсимликларини сифатини яхшилашни генетик имкониятлари ёрқин мисол бўла олади. Америка олими П.С. Мангельсдорф (1966) нинг маълумотларига кўра бизнинг эрамиздан 5 минг йил олдин маккажўҳори сутасининг узунлаги бор йўғи 2 см, донлар сони 55 тагача бўлган. Перуда топилган ловиянинг уруғи ёввойисиникига нисбатан 100 баравар йирик. Йўналтирилган селекция ишлари натижасида 100 йил ичида (1806-1912 й.й.) қанд лавлаги таркибидаги қанд миқдори инсоният томонидан 7 % дан то 15-18 % гача етказилган.
   Маданий ўсимликларнинг барчаси ёввойиларидан келиб чиққан бўлиб, уларни Н.И.Вавилов "иккиламчи экинлар" деб номлаган. Улар қаторига жавдар, сули, вика, ясмиқ (чечевица), зиғир, наша (конопля) ва бошқалар киради. Ўсимликларни ёввойи ва бегона турлари комплекс белгиларига кўра, маданий ўсимликларга нисбатан ташқи муҳитнинг ноқулай омилларига анча чидамлийдирлар.
  Усимликлар маданийлаштирилганлиги сабабли уларни кўпчилик белгилари ўзгарган. Инсон томонидан узоқ селекция жараёнида ўсимликларнинг "ишлатилмайдиган" кўп қисми қисқартирилган. Уларга барглар, поялар ва бошқа аъзолар киради. Англия мутахассиси Ватсон (1971) ни маълумотларига кўра, ўсимлик пайдо қиладиган қуриқ моддадан фақат: кузги буғдойда-34 %, баҳорги буғдойда-36 %, арпада-31 %, қанд лавлагида-63 % ва картошкада-81 % дан инсон фойдаланар экан.
   Узоқ танлаш жараёнида уларнинг кўпайишини юқори коэффициенти таъминланган. П.М.Жуковскийнинг (1973) маълумотларига кўра бир дона экилган жавдар (рожь) уруғи - 15 та уруғ ҳосил қилади; сули - 17; буғдой - 21, арпа - 24, шоли - 31, маккажўҳори - 387 та (ҳатто 1 мингтагача) дон ҳосил қилади.
     Б.Азимов

Back to the list



Сайт орқали келиб тушган мурожаатлар сони

13.03.2015 дан 30.04.2017 гача булган муддатда
Келиб тушган аризалар:
40
Жисмоний шахс номидан
35 / 87,50%
Қайта ишлаш жараёнида
0 / 0,00%
Юридик шахс номидан
5 / 12,50%
Якунланган
40 / 100,00%
Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech