Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
14.02.2017

Экиш учун тавсия этиладиган навлар: Ўзбекистон–243 ва Ором ва ҳ.к.

Уруғ танлаш. Экиладиган укроп уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.

Ер тайёрлаш. Уруғ сепиладиган майдонлар ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотих ерга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 т) чириган гўнг солинади.

Ўсимлик қисқа муддатда етилишини инобатга олиб гўнг солиш билан бирга 1 сотих майдонга 1 кг азотли, 1 кг фосфорли, 0,5 кг калий солиш талаб этилади. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари (пол) олинади.

Экиш муддати ва схемаси. Укроп уруғи кеч кузда (ноябрда), эрта баҳорда (мартда) ва август бошларида полларга қалин қилиб сепилади. Бир сотих ерга 200–250 г (10 сотихга 2–2,5 кг) уруғ сарфланади. Тузлашга ишлатиш учун улар сийракроқ сепилади ва 1 сотих ерга 100–120 г (10 сотихга 1–1,2 кг) уруғ сарфланади. Уруғлар лентасимон усулида 2–3 қатор қилиб ёки сочма усулда сепилади. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.

Парваришлаш. Укроп уруғи секин униб чиқади (экилгандан кейин 15–20 кунда кўкара бошлайди). Укроп ўтоқ қилиш, ленталар орасини юмшатиш ва бостириб суғориш йўли билан парвариш қилинади. Баҳорда экилган укроп 2 марта, ёзда экилганлари эса 3–4 марта суғорилади. Кўп суғориб юборилса ўсимликнинг пастки барглари сарғая бошлайди.

Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Укроп касалликларга анча чидамли салқинсевар ўсимлик ҳисобланади.

Ҳосилни йиғиштириш. Кўклигида фойдаланиш учун бўйи 10–15 см. га етганда ўткир ўроқ билан ўриб олинади.

Р.Ҳакимов, Б.Азимов


Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech