Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
14.02.2017

Экиш учун тавсия этилган навлар: Қорабош, Даулет, Ўзбекистон–5 ва ҳ.к.

Уруғ танлаш ва экишга тайёрлаш. Экиладиган маккажўхори уруғи тоза, юқори унувчан, касаллик юқмаган, ўртача катталикда, бутун (синмаган), вазндор текис (зарарланмаган) бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади. Уруғлик экиш олдидан илмилиқ сувда 10–12 соат ивитиб қўйилади.

Ер тайёрлаш. Майдон ўтмишдош ўсимликлар қолдиқлари ва бегона ўтлардан тозаланади. 1 сотихга 250–300 кг (10 сотихга 2,5–3 т) тоза, чириган гўнг солинади. Ер камида 18–20 см чуқурликда юмшатилгач, йирик кесаклар майдаланади ва ер текисланади.

Экиш муддати. Экиш ишлари шимолий ва марказий иқлим минтақаларида 20 июндан 20 июлгача, жанубий минтақаларда 1 июлдан 30 июлгача амалга оширилади.

Экиш меъёри ва схемаси. Уруғ дон учун 60×17×1 (60 см – қатор орасининг кенглиги, 17 см – уялар ораси, 1 дона – уядаги уруғ сони), 70×14×1, 90×11×1, кўк масса учун 60×11×1, 70×9×1, 90×7×1 схемаларда ҳар сотихга 100–120 г (10 сотихга 1–1,2 кг)жўхори уруғи сарфлаб экилади. Ўсимлик униб чиққандан сўнг қуюқ жойлари ягана қилиб олиб ташланади.

Парваришлаш. Жўхори ўсимликлари дон учун биринчи марта биринчи ўғитдан сўнг, иккинчи марта иккинчи ўғитдан сўнг ва учинчи марта эса сут-мум пишиш даврида, кўк масса учун биринчи ўғитдан сўнг, иккинчи марта кўк поя ўрилиб, қўшимча ўғитлангандан сўнг суғорилади. Агарда ер қумлоқ бўлса тупроқ ва ўсимликнинг ҳолатига қараб қўшимча суғорилади.

Қатор ораларини юмшатиш: ўсимликлар униб чиқиб, 5–6 чинбарг ҳосил қилгач, ҳар бир қатор ораси 6–8 см чуқурликда чопилади. Кейинги чопиқ ўсимликлар 8–10 барг ҳосил қилганда 8–10 см чуқурликда ўтказилади.

Чопиқ олдидан фосфорли минерал ўғит сотиғига 0,9 кг, калийли ўғит 0,6 кг меъёрида солинади. Ўсимлик 5–6 та чинбарг чиқарганда 1,5 кг, 10–12 та чинбарг чиқарганда ҳам 1,5 кг азотли ўғит билан озиқлантирилади.

Ҳосилни йиғиштириш. Поялар рўваклаш даврида ер устидан 5–10 см қолдирилиб, кўк масса учун қўл кучи ёрдамида ўриб олинади.

    И.Массино


Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech