Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
14.02.2017

Зотлари ва хусусиятлари: аҳоли хонадонларида йирик кулранг, кубань, холмогор, италия ва рейн зотли ғозларни боқиш яхши самара беради. Ғозлар тўдасида 3–4 макиёнга 1 эркак қолдирилади. Макиёни 265–350 кунлигида (қишда, баҳорда) тухумга киради. Бир мавсумда 30–50 тухум қилади. Жўжаси 29–30 кунда тухумдан чиқади. Вояга етган эркак ғозларнинг тирик вазни 5–8, макиёнлариники 4–7 кг. гача. Яхши боқилган ғозлар 9 ойлигида (3,5–4,5 кг) гўштга сўйилади. Гўшти таркибида 16% оқсил, 35% ёғ бор. Ёш жўжалари парҳез гўшт учун 9 ҳафталигида сўйилади.

   А.Нурматов, Б.Аллашов


Back to the list



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech