Аграр соҳани ислоҳ қилиш, қишлоқ хўжалигида бозор механизмларини, замонавий инновацион технологияларни жорий қилишнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш мақсадида жами 63 та ҳужжатлар, шундан 6 та Ўзбекистон Республикасининг Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 9 та Фармони, 26 та қарори, Вазирлар Маҳкамасининг 42 та қарори қабул қилиниб, ислоҳотларнинг ҳуқуқий асослари янада такомиллаштирилди. Қишлоқ хўжалигида ер муносабатларини тартибга солиш, озиқ-овқат саноатини ривожлантириш ҳамда соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча вазифа, функция ва ваколатлар вазирликка ўтказилди.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, жорий йилда 22 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавотлар ишлаб чиқарилди ва ўсиш 106,1 фоизни (ш.ж: деҳқончиликда 107,5%) ташкил этди. Жумладан, 11,6 млн. тн (111,4%) сабзавотлар, 3,3 млн тн (115,8%) картошка, 2,3 млн тн (108,6%) полиз, 3 млн тн (106,3%) мева, 1,8 млн. тн (111,5%) узум, шунингдек, 7,9 млн тн (104,8%) дон ва дуккакли дон экинлари, қарийб 3,4 млн тн (110%) пахта хомашёси етиштирилди.
Давлат томонидан аграр соҳани қўллаб-қувватлаш, иқтисодий манфаатдорлигини ошириш бўйича амалга оширилган тизимли тадбирлар натижасида жорий йилда 1 гектар майдондан олинган ўртача даромад 47,2 млн сўмни (ўтган йилга нисбатан 2 баробар кўп) ташкил этди.
Мисол учун, Андижон вилоятида 97,7 млн сўмни, Самарқандда 86,5 млн сўмни, Бухорода 85,3 млн сўмни, Наманганда 66 млн сўмни, Фарғонада 61,3 млн сўмни, Навоийда 52,3 млн сўмни ташкил этиб, республика ўртача кўрсаткичидан юқори бўлди.
Ер ва сув ресурсларидан фойдаланишга бўлган муносабатни тубдан ўзгартириш, самарадорлигини кескин ошириш йўналишида ҳам изчил ислоҳотлар амалга оширилиб, жорий йилда Ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепцияси доирасида жами 274,8 минг га
(2020 йилда 101,8 минг га, 2,7 баробар кўп) шундан, 99 минг га суғориладиган, 171 минг га лалми-яйлов ва сув талаб қилмайдиган экин экиладиган ерлар ҳамда 5 минг га ўрмон ерлари фойдаланишга киритилди.
Ўзлаштириш учун Республикада 1410 км суғориш тармоқлари қурилди, 396 км коллектор тармоқлари таъмирланди, 1522 дона қудуқлар қазилди, 221 дона насос агрегатлари ўрнатилди ҳамда 2169 км электр узатиш тармоқлари тортилди.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун жорий йилда фойдаланишга киритилган ерларнинг 247 минг гектарига (ўтган йилга нисб. 145 минг га кўп) қишлоқ хўжалиги экинлари шундан, 13 минг га сабзавот, 18 минг га полиз, 19,5 минг га дуккакли, 12 минг га мойли, 5,7 минг га шоли, 12,8 минг га доривор, 43,7 минг га озуқа ва 51 минг га бошқа экинлар жойлаштирилди шунингдек, 42,3 минг га мевали боғлар ҳамда 29 минг га токзорлар барпо этилди.
Мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш учун ПҚ-4919-сон қарорига мувофиқ, ҳудудларда жами 512 минг га ёки 2020 йилга нисбатан 5 баробар кўп майдонда сув тежовчи технологиялар жорий қилинди.
(367 минг га пахта, 49 минг га ғалла, 42 минг га боғ ва токзорлар, 1 минг га сабзавот-полиз ҳамда 53 минг га бошқа экинлар).
Жумладан, 194 минг га томчилатиб, 11,2 минг га ёмғирлатиб, 6 минг га дискрет, 78,8 минг га эгилувчан қувур ва 20,9 минг га плёнка тўшаб суғориш жорий этилди ва 201 минг га ерлар лазерли текисланди.
Ерларни унумдорлигини сақлаш, тиклаш ва ошириш бўйича жорий йилда жами 903 минг га (Хоразмда 217 минг га, Қашқадарёда 453 минг га, Андижонда 233 минг га) ерларда тупроқ сифатини баҳолаш тадбирлари бажарилди.
Ҳудудларнинг тупроқ иқлим шароити, сув ресурслари билан таъминланганлиги ҳамда аҳолини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган талабини инобатга олган ҳолда 4 млн 843 минг гектарга (2020 йилга нисб. 644 минг га кўп) қишлоқ хўжалиги экинлари жойлаштирилди (асосий майдонда 3,1 млн, боғ-ток орасида – 223,2 минг га, такрорий – 816,4 минг га, лалми – 457,4 минг га, ўзлаштирилган майдон – 198 минг га).
Жумладан, 1 млн 38 минг га ғалла, 348 минг га сабзавот, 171,5 минг га полиз, 78,2 минг га картошка, 200 минг га мойли, 448 минг га дуккакли, 725,6 минг га озуқа ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинлари экилди.
Ердан самарали фойдаланиш, аҳолига янги иш ўринларини яратиш, ёшларни иш билан банд қилиш мақсадида “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларга деҳқончилик билан шуғулланиш учун 175 минг га майдонлар 0,1 гектардан 1 гектаргача ўлчамда 613,5 минг нафар ёшларга ажратиб берилди.
Мазкур майдонлардан жорий йилда жами 8,5 трлн сўмлик 2 млн тн қўшимча қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирилди.
Маълумот учун: ҚРда 10 минг га ер (23,4 минг нафар), Андижонда 6 минг га ер (30 минг нафарга), Бухорода 23 минг га ер (92,4 минг нафарга), Жиззахда 7,7 минг га ер (11,1 минг нафарга), Қашқадарёда 4,4 минг га ер (10,5 минг нафарга), Навоийда 2 минг га ер (6,5 минг нафарга), Наманганда 9 минг га ер (49,5 минг нафарга), Самарқандда 63 минг га ер (193,2 минг нафарга), Сурхондарёда 10,7 минг га ер (47,7 минг нафарга), Сирдарёда 6,7 минг га ер (13,1 минг нафарга), Тошкент вилоятида 5,7 минг га ер (19,6 минг нафарга), Фарғонада 18 минг га ер (85,8 минг нафарга) ҳамда Хоразмда 8,1 минг га (33,8 минг нафар) ер майдонлари ажратиб берилди.
Қишлоқ хўжалигида техника таъминотини яхшилаш ҳамда замонавий ресурстежамкор технологиялар билан таъминлаш мақсадида қиймати 983 млрд сўмлик 8 990 та юқори унумли техника ва агрегатлар харид қилинди.
Аҳолини сифатли ва кафолатли мева ва узум маҳсулотлари билан таъминлаш ҳамда экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 64 минг га (2020 йилга нисб. 2 баробар кўп) мевали боғлар ва 50,8 минг га (2,5 баробар кўп) узумзорлар барпо этилиб, жами боғлар майдони 293 минг гектарга, токзорлар 133,7 минг гектарга етди.
Шу билан бирга, қарийб 800 гектар майдонда қиймати 2,3 трлн сўмлик 398 та замонавий иссиқхона ишга туширилди ва 10 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилди. Республикада иссиқхоналар майдони 5,5 минг гектарга етказилди.
Қулай агробизнес муҳитини ва қўшилган қиймат занжирини яратишда 25 та пахта-тўқимачилик (106 минг га), 80 та ғаллачилик (801 минг га), 13 та шоличилик (17 минг га) 2 та доривор кластерлар йўлга қўйилди. Натижада жорий йилда 122 та пахта-тўқимачилик (қамрови 100%), 157 та ғаллачилик (100%), 146 та мева-сабзавотчилик (40%), 29 та шоличилик, 9 та доривор ўсимликлар етиштирувчи кластерлар фаолият юритди.
Кластерлар томонидан соҳага илм-фан, инновациялар ҳамда илғор технологияларни жорий этиш натижасида, 3,4 млн тонна пахта, 7,8 млн тоннага яқин дон етиштирилди. Ўртача ҳосилдорлик пахтада 29,8 центнердан 32,7 центнерга (110%), ғаллада 57,6 центнердан 64,1 центнерга (111%) ошди.
Пахта-тўқимачилик кластерлари томонидан қиймати 8,4 трлн сўмлик 54 та, ғаллачилик кластерлари томонидан 783,7 млрд сўмлик 42 та, мева-сабзавотчилик кластерлари томонидан 328 млрд сўмлик 22 та жами 118 та лойиҳалар ишга туширилиб, 24 минг нафар янги иш ўринлари яратилди.
Озиқ-овқат саноатини ривожлантириш, соҳада қайта ишлаш қувватларини ошириш бўйича 463 та янги корхоналар ишга туширилди ва қайта ишлаш қувватлари мева-сабзавотда 2 960 минг тоннага, гўштда 575 минг тоннага, сутда 2 650 минг тоннага етди.
Шунингдек, мева-сабзавот маҳсулотларини сақлаш, логистика қувватларини ошириш мақсадида, 8 та (қуввати 88 минг тн) замонавий агрологистика марказлари, 56 та (51,5 минг тн) совутгичли омборхоналар ишга туширилди, агрологистика корхоналари сони 59 тага, қуввати 826 минг тоннага етказилди.
Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичларига сифат менежменти талаблари асосида халқаро стандартлар жорий этилди. Хусусан, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат саноати корхоналари томонидан сифат менежменти талаблари асосида жами 392 та, шундан, 39 та Global G.A.P., 5 та Organic, 344 та ISO 22000, 2 та “HALAL” сертификатлари олинди.
Нукус туманида 52 га сабзавот, Хўжаободда 240 га боғ, Китобда 189 га анор, Нуротада 157 га узум, Паркентда 3 445 га узум, Мирзаободда 7 га анор, Янгиқўрғонда 386 га мева-сабзавот, Қувасой шаҳрида 400 га боғ, Бахмалда 250 га олма боғлари органик маҳсулотлар етиштиришга ихтисослаштирилди.
Халқаро брендларни жалб этиш бўйича Украинанинг “Группа Нутритек” компанияси (Nutritec бренди) билан Ўзбекистонда болалар таомларини ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш лойиҳаси бўйича меморандум имзоланди.
Маълумот учун: Лойиҳанинг қиймати 40 млн доллар, йиллик қуввати 2-3 минг тн муддати 2022-2023 йй. 1-босқичда 2 млн. долл, 2-босқичда 28 млн. долл ва 3-босқичда 10 млн долл тўғридан-тўғри хорижий инвестиция жалб этиш кутилмоқда.
Мева-сабзавот маҳсулотларининг экспорт географияси кенгайиб, Америка Самоаси, ЖАР, Македония, Мальдив ороллари, Марокаш, Непал, Словения, Хорватия, Швеция, Ямайка мамлакатлари бозорларига янги йўналишлар очилиб, жорий йилда 961 млн долларлик 1,5 млн тоннадан ортиқ мева-сабзавотлар (70 та давлат) ҳамда 60 млн долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинди.
Экспорт кўрсаткичлари ўтган йилга нисбатан дуккакли маҳсулотларда 115 фоиз, узум маҳсулотларида 105 фоиз, қуритилган мева-сабзавотлар ҳамда мойли маҳсулотларда 113 фоизга ўсди.
ХМИлар иштирокида 7 та лойиҳа доирасида жами 154 млн доллар ўзлаштирилиб, 367 та суб лойиҳалар молиялаштирилди ва 7173 та янги иш ўринлари яратилди.
Маълумот учун: “Ўзбекистон Республикасида мева-сабзавотчилик тармоғини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 10,29 млн долл. (79%), “Фарғона водийсида қишлоқ тадбиркорлигини ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 57,73 млн долл. (166%), “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжирини яратиш ва ривожлантириш” лойиҳаси бўйича 10,52 млн долл. (105%), “Қишлоқ хўжалигини диверсификация ва модернизация қилиш” лойиҳаси доирасида 27,03 млн долл. (100%) ҳамда “Мева-сабзавотчилик тармоғида қўшилган қиймат занжири яратишни ривожлантириш” лойиҳаси доирасида 48,13 млн долл. (121%) маблағлар ўзлаштирилди.
Лойиҳаларда 350 га интенсив мевали боғлар барпо этилди, 160,5 га замонавий иссиқхоналар, 5000 тн музлатгичли омборхоналар ташкил этилди, қарийб 4 минг бош йирик ва майда шохли қорамоллар олиб келинди ҳамда 223 минг бошга мўлжалланган паррандачилик комплекслари ишга туширилди.
Жаҳон банки лойиҳаси (500 млн долл) доирасида 26 та лойиҳалар молиялаштирилиб, 10 млн доллар маблағлар ўзлаштирилди.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги 5 та лойиҳа доирасида жами 17,4 млн доллар ўзлаштирилди.
Шунингдек, соҳада агробизнес муҳитини яхшилаш ҳамда қўшилган қиймат занжирини яратишни жадаллаштириш бўйича қиймати 71 млн долларлик грант маблағлар ҳисобига 25 та янги лойиҳалар амалга оширилди.
Маълумот учун: ФАО дастури 17 млн долл., (GIZ) “Оролбўйи ҳудудларида экологик йўналтирилган иқтисодиётни ривожлантириш” бўйича 9,5 млн долл., USAIDнинг “Аграр тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш” бўйича 18,9 млн долл.
Шунингдек, соҳага ташқи беғараз кўмак маблағларини жалб этиш жаддалашиб, жорий йилнинг ўзида умумий қиймати 93,4 млн долларлик ягни 29 та янги грант ва техник кўмак лойиҳалари жалб қилинди.
Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази ташкил этилиб, Миллий марказ тизимида жами 23,1 млрд сўмлик 52 та илмий лойиҳалар амалга оширилди.
Юқоричирчиқда Агрохизматлар маркази ташкил этилиб, ягона дарча тамойилида 17 та йўналишда 100 дан ортиқ хизматлар шунингдек, хусусий сектор – йирик агрокомпаниялар томонидан 18 та йўналишда янги технологияларни жорий этиш бўйича агрохизматлар кўрсатиш йўлга қўйилди. 15 дан ортиқ халқаро экспертлар жалб этилди.
Шунингдек, 5 та лабораторияда (ўсимликларни ҳимоя қилиш, агрокимё ва тупроқ таҳлили, озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, ветеринария ва уруғчилик лабораториялари) ҳамда бизнес режаларни тузиш, қўшимча қийматни ривожлантириш, банк хизматлари, хорижий кредит ва грант линияларини тақдим этиш каби 45 дан ортиқ хизматларни кўрсатиш йўлга қўйилди.
ТошДАУ Нукус филиали негизида Қорақалпоғистон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳамда Термиз филиали негизида Термиз агротехнологиялар ва инновацион ривожланиш институти ташкил этилди.
ТошДАУ дунёнинг нуфузли 1 000 та олий таълим муассасалари рўйхати THEнинг (Times Higher Education) IMPACT RANKINGS халқаро рейтингида топ-1000 талигидан ўрин эгаллади.
“Агробанк” АТБ ва вазирлик тизимидаги олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда “Фермерлар мактаби” ўқув курси ташкил этилди ва фермерлар учун 100 та номда китоб ва талабаларга 85 номда ўқув адабиётлари ишлаб чиқилди.
“E-IJARA”, “Геоахборот”, “Ягона агроплатформа” “Давлат синовларидан ўтган, импорт қилинган ва республикада ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги ва мелорация техникаларнинг ягона давлат реестри”, “Аграр соҳада ажратиладиган субсидиялар ягона давлат ахборот тизими” синов тариқасида ишга туширилди.
Маълумотлар очиқлиги асосида, илғор хорижий ва маҳаллий инновацион тажрибаларни қўллаш орқали озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, геоахборот технологияларини қўллаган ҳолда қишлоқ хўжалиги ерлари тўғрисидаги аниқ ва шаффоф маълумотларни шакллантириш, таҳлил қилиш ва янги хизмат турларини яратиш мақсадида Вазирликнинг Геоахборот тизими жорий этилди.
Соҳага малакали, салоҳиятли кадрларни жалб этиш бўйича Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда вазирлик ва ҳудудий бошқармaларда мавжуд вакант ўринларга очиқ электрон танловлар ўтказилиб, жорий йилнинг ўзида 358 та ўринларга танлов асосида муносиб мутахассис ва раҳбар кадрлар ишга қабул қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: