Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишлашни хохловчилар учун очиқ мустақил танлов

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан тўлдириш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Танловда иштирок этиш истаги бўлган номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали” (https://vacancy.argos.uz/)да рўйхатдан ўтишлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлигида мавжуд бўш лавозимлардан бирини танлаб сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.

Эътибор беринг!

Танловда иштирок этаётган номзод бир вақтнинг ўзида учта бўш лавозим учун ариза билан мурожаат этиш имкониятига эга.

Танловда иштирок этиш бўйича аризаларни қабул қилиш фақат номзодлар томонидан сайтдаги электрон сўровномани тўлдириш орқали амалга оширилади.

Танлов тўғрисида батафсил маълумотлар билан Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг (71) 263-03-36, (71) 260-36-87 телефон рақами орқали билиб олишингиз мумкин.

Номзодлардан ариза ва керакли ҳужжатларни қабул қилиш 2020 йил 8 сентябрдан 22 сентябргача давом этади.

Ариза ва ҳужжатларни қабул қилиш вақти ўтгандан сўнг юборилган ариза ва ҳужжат эгалари танловда иштирок эта олмайди.


Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
марказий аппарати таркибий бўлинмаларида мавжуд вакант лавозимлари
РУЙХАТИ


Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи

Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси

Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Стратегик таҳлил, статистика ва рақамлаштириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси (0,5 ставка)

Халқаро молия институтлари билан ишлаш бўлими бош мутахассиси

Қишлоқ хўжалиги экинларининг сувга бўлган талабини аниқлаш ва метрология бўлими бош мутахассиси

Боғдорчилик ва узумчилик бўлими етакчи мутахассиси

Аграр тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси

Ички назорат хизмати бош мутахассиси


Ҳужжатлар қабул қилиш учун ҳавола - https://vacancy.argos.uz/



Перейти на сайт ЕПИГУ

https://vacancy.argos.uz/

08 Феврал 2018 y.    16:49

Таржимаи ҳол жўнатиш


CAPTCHA
Кодни ўзгартиринг
* Тўлдириш мажбурий бўлган катакчалар


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech