Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
Муддат: дан:   Select date in calendar   гача:   Select date in calendar    

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва GIZ Оролбўйи минтақасини ривожлантиришлойиҳасини амалга оширишни бошлашмоқда

26 feb
Қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаевва Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) лойиҳалар менежери Паул Шумахер"Оролбўйида экологик йўналтирилган минтақавий тараққиёт" лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги битимни имзоладилар, у Оролбўйи ҳудудини барқарор трансчегаравий экологик ҳамда иқтисодий жиҳатдан ривожлантиришга эришишда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматларига кўмак кўрсатишга қаратилган.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

26 feb
Юлдашев Қахрамон Анварджанович Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг Аграр соҳани жадал рақамлаштириш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат хавфсизлиги соҳаларига замонавий ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни жорий этиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасида амалга ошириладиган устувор вазифалар муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

25 feb
Президент экинлардан олинадиган даромадни кескин кўпайтириш ва сувдан оқилона фойдаланиш соҳадаги энг устувор вазифа бўлиши кераклигини таъкидлади. Сувни тежаш, 430 минг гектарда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш вазифаси қўйилди. Йиғилишда чорвачиликни ривожлантириш чора-тадбирларига ҳам тўхталиб ўтилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Билим ва амалиёт лойиҳаси доирасида “Рақамли карьера куни” ўтказилди

24 feb
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат xизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ xўжалиги вазирлиги  томонидан “Ёшлар: билим ва амалиёт” лойиҳаси доирасида “Рақамли карьера куни” очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳаво ҳароратининг кескин совуши муносабати билан тавсия беради

23 feb
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Гидрометеорология хизмати марказининг берган башоратига кўра, жорий йил 24-27 февраль кунлари Ўзбекистонга Волга бўйи орқали Россиянинг Европа қисми ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво кириб келиши сабабли ҳарорат кечаси 17-22°С ва кундузи 10-15°С совуқ кутилиши муносабати билан мевали боғ ва узумзорлар, эртаки картошка ва сабзавот экинларига салбий таъсирининг олдини олиш мақсадида қуйидаги тадбирларни зудлик билан амалга оширишни тавсия этади:

ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 2021-2025 йилларга мўлжалланган мамлакат хадли дастури имзоланди

18 feb
Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Ходжаев ФАОнинг Европа бўйича минтақавий конференцияси (ЕМК) раиси сифатида ФАО раҳбарининг ўринбосари Владимир Рахманин ва Марказий Осиё бўйича минтақавий координатори, ФАОнинг Ўзбекистондаги вакили Виорел Гуцу билан учрашув ўтказди. Учрашув натижасига кўра ФАО ва Ўзбекистон ўртасида 17 миллион АҚШ доллари миқдоридаги бюджетли 2021-2025 йилларга мўлжалланган Мамлакат хадли дастуриимзоланди, шунингдек, жами 645 минг АҚШ долларилик 4 та грант лойиҳаси тасдиқланди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлигида ишлашни хоҳловчилар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинади

17 feb
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда Вазирлик Марказий аппаратида мавжуд бўлган бўш лавозимларни малакали ва энг муносиб номзодлар билан таъминлаш мақсадида очиқ мустақил танлов эълон қилади.

Қишлоқ хўжалиги вазирига янги ўринбосар тайинланди

16 feb
Алишер Мелсович Тўраев Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимига тайинланди.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech