Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
2 jul
Қишлоқ хўжалигида билим, инновация ва хизматлар миллий маркази AKIS ва Тошкент давлат аграр университети ҳамкорликда халқаро илмий-амалий анжуман ўтказишди.

Асосий мавзу — экспорт салоҳиятини ошириш ҳамда мева-резавор ва узум маҳсулотларини инновацион технологиялар асосида етиштириш. Онлайн ва оффлайн иштирокчилар орасида — халқаро муассасалар, жумладан Туркиянинг ISPARTA амалий билимлар университети, Жанубий Кореянинг мева-сабзавотчилик ва доривор ўсимликлар илмий-тадқиқот институти ҳамда профессор-ўқитувчи, ёш олим ва тадқиқотчилар бор эди.

Тадбирда қишлоқ хўжалиги экинларининг экспортбоп навларини яратишда ўсимликлар генофондининг роли, минтақада боғдорчилик ва узумчиликнинг салоҳияти, ер ҳосилдорлиги ва сифатини оширишда инновацион технологияларнинг роли қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, экспорт ва агрологистика салоҳияти каби мавзулар муҳокама қилинди.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech