Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
19 apr


Жиззах вилояти, Фориш тумани дала майдонларида жорий йилнинг 19 апрель холатига чигиртка тарқалганлиги юзасидан ижтимоий тармоқларга лавҳа жойлаштирилганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.
Ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган ҳолат бўйича қуйидагиларни маълум қиламиз.

2021 йил масумида Жиззах вилоятида зарарли чигирткаларга қарши 83 минг гектар майдонда кимёвий ишловларни ўтказилиши башорат қилинган, жумладан, Фориш туманида 22 минг гектар майдонда зарарли чигирткаларни тарқалиши башорат қилинган.

Фориш туманининг Мажрум, Ухум, Эски Фориш, Сафарота, Тулибой, Қизилқум МФЙдаги ҳудудларида зарарли чигирткаларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилмоқда. Бугунги кунда туман бўйича 10,5 минг гектар майдонда ишловлар ўтказилди, кимёвий ишловларга 6 та махсус автомашиналарга ўрнатилган “УМО” пуркагичлари, 36 та моторли қўл пуркагичлари, 5 та трактор ОВХ пуркагичлари ва 2 та сув ва ёқилғи ташиш техникалари иштирок этмоқда.

Кимёвий ишловларни ўтказишга 50 нафар ишчи-мутахассислар жалб қилинган. Жиззах вилоятида зарарли чигирткалар тарқалган туманларда қишлоқ хўжалик экинларига зарар етказиши хавфини бартараф этиш бўйича барча чоралар кўрилмоқда, вазият назоратга олинган.




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech