Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
27 jul
Рим, 2021 йил 26-27 июль.
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.Ходжаев бошчилигида ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ФАО, ҚҲРХЖ, БОДдаги доимий вакили Отабек Акбаров иштирокидаги делегацияси Рим шаҳрида БМТ Озиқ-овқат тизимлари бўйича ўтказилаётган дастлабки саммити (пре-саммит)да иштирок этди.

Ташриф доирасида Қишлоқ хўжалиги вазири Италиянинг бир нечта шаҳарларида бир қатор учрашувлар ва сайёр музокаралар олиб борди. БМТнинг сентябрь ойида ўтказиладиган Озиқ-овқат тизимлари бўйича саммитидан олдинги ушбу тадбир 2021 йил 26-28 июль кунлари БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш раҳбарлигида Италия бош вазири Марио Драги билан ҳамкорликда бўлиб ўтмоқда.

Тадбир бутун дунё бўйлаб турли иштирокчиларни бирлаштириш ва Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеяси доирасида бўлиб ўтадиган сентябрь саммити учун замин ҳозирлашга қаратилган.

Пре-саммит доирасида иштирокчиларга барқарор ривожланиш мақсадлари (БРМ)га эришиш учун озиқ-овқат тизимларининг салоҳияти юзасидан фикр алмашиш имконияти берилди. Асосий вазифа — саммитнинг барча кўргазмали фаолиятини ягона изга солиш, ҳаракатлар учун мажбуриятлар ташаббусини илгари суриш ва Саммит арафасида дадил мақсадларни қўйиш. Тадбирда дунёнинг турли бурчакларидан янги асосли база ва илмий ёндашувлар тақдим этилган, ҳаракатлар коалицияси мустаҳкамланди ва молиялаштиришнинг янги манбалари ва ҳамкорлик алоқалари сафарбар қилинди.

Пленар йиғилишнинг очилишида ФАО бош директори Цуй Дунъюй, БМТ Бош котибининг ўринбосари Амина Мохаммад, Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири Луижи ди Майо, БМТнинг Глобал озиқ-овқат саммити бўйича махсус вакили Агнес Калибата, ҚХРХЖ президенти Жилбер Унгбо, БОД ижроси директори Девид Бизли, шунингдек БМТ иштирокчи-мамлакатлари делегациялари раҳбарлари ҳам иштирок этишди.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech