Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
6 may

Бугунги кунда мамлакатимизда эпидимиологик вазиятни барқарорлаштиришга эришилмоқда. Аҳоли, айниқса, фермер ва тадбиркорларга қулайлик яратиш учун карантин талабларини юмшатиш бўйича дастлабки қадамлар қўйилмоқда.

Шу билан бирга охирги бир ҳафтанинг ўзида мамлакатимиз аҳолиси учун кетма-кет кутилмаган синовли кунлар юзага келди. Бухоро вилоятининг Қоракўл ва Олот туманларидаги табиий офат, Сирдарёдаги Сардоба сув омбори тўғонидан сув сизиб чиқиши одамларни бесаранжом қилди. Чиндан ҳам, бу давр нафақат оқибатни, балки, ҳамжиҳатлик, бирдамлилик, мурувватлилик каби инсоний фазилатларимизни ҳам синовдан ўтказди.

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан фавқулодда ҳодиса етказган зарар бирма-бир ўрганилиб, бу борада аҳолига, деҳқон ва фермерларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Муборак ойда бир-бирига мурувват кўрсатиш, савобли ишга қўл уриш синовли дамларда халқимизни янада жипслаштириб, ҳамжиҳатликни кучайтиради. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ходимлари нафақат мамлакатимизда аҳолини COVID-19 пандемиясидан асраш, вирус аниқланган беморларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, Бухоро ва Сирдарёда содир бўлган табиий офатда жабр кўрган аҳолига кўнгилли равишда беш кунлик иш ҳақларини ва ҳомийлик саховат ёрдам маблағларини табиий офатдан зиён кўрганларга ажратиб, хайрли ишга ҳисса қўшишди.

Шу билан бирга ҳудудда сув тошқини туфайли зарар кўрган томорқа ва деҳқон хўжаликларига ҳам ёрдам кўрсатилмоқда.

Бундай хайрли ишлар юртдошларимизни бирлаштиришга, эртанги кунга ишончини ортишига, ва энг асосийси, метин иродали халқимизни сабрини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Биз бу синовлардан янада кучли ва янада иродали халқ бўлиб ўтамиз!

Ўзбекистон Республикаси

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Ахборот хизмати
Манба: Вазирлик ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech