Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25 jun

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда тизимидаги ташкилотлар, ҳудудий бошқармалар, корхона ва таълим муассасаларида коррупция ҳолатлари аниқланса, бу борадаги маълумотларни зудлик билан телеграмдаги @UzAgroAnticorruptionBot ботига ёки +99871 206 70 65 ишонч телефонига хабар қолдириш мумкин.

Бу ҳақида бугун, 25 июнь куни Қишлоқ хўжалиги вазирлигида Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мутасаддилари иштирокида ташкил этилган “Давлат хизматида манфаатлар тўқнашуви ҳамда коррупция ҳолатларининг олдини олиш, уни бартараф этиш” мавзусида ўтказилган семинарда маълум қилинди.

Очиқ мулоқот шаклида ташкил этилган учрашувда коррупциянинг оқибатлари ва унга қарши курашиш чора-тадбирлари, бу иллатга қарши курашиш жараёнларига кенг жамоатчиликни жалб этиш, давлат хизматчилари ўртасида ҳалоллик стандартларини жорий этиш ҳамда соҳада фаолият юритаётган ходимларга унинг салбий ҳолатлари, ҳуқуқий оқибатлари ҳақида атрофлича тушунчалар берилди.

Қайд этилганидек, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда давлат фуқаролик хизматига ишга қабул қилиш жараёнларини фақат очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилиши бўйича жорий йилдан бошлаб, вазирлик марказий аппаратидаги мавжуд вакант лавозимларга ишга қабул қилиш жараёнларида очиқлик ва шаффофликни янада таъминлаш мақсадида ўтказилаётган танловларнинг тест ва суҳбат босқичлари Youtube орқали жонли эфирга узатиб борилди. Бу эса, ўз навбатида, танлов жараёнларида иштирок этиш истагини билдирган номзодларга тенг имкониятлар яратиш, танлов комиссияси фаолиятида меритократия тамойиллари бўйича иш ташкил этиш имкони берилди.

Шунингдек, Вазирлик ва унинг тизимидаги мутахассисларнинг малакасини оширишни тизимли ташкил этиш, ўкув жараёнларни замонавий рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалиётга татбиқ этиш мақсадида 2021 йилнинг март ойидан hr.agro.uz электрон масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйилди.

Масофавий ўқув курслари ходимларни билим ва шахсий сифатларини янада оширишга қаратилган йўналишларда жумладан, соҳа ҳодимлари учун мутахассислик курслари, шахсий ривожланиш курслари, ахборот комуникация технологияларининг имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш бўйича IT курслар, хорижий тилларни ўрганиш ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, манфаатлар тўқнашувини бартараф қилиш ва коррупцияга қарши курашишнинг бошқа йўналишлари бўйича ўқув курсларни ўз ичига олади.

Коррупцияга қарши курашиш комплаенс-назорат ҳалқаро тан олинган бошқарув (ISO 37001:2016) тизимини (методикани) жорий қилиш бўйича CERT International компанияси билан музокаралар ўтказилиб ходимларни ўқитиш бўйича тақсимотлар қилинди август ойида вазирликка сертификат берилади.

Вазирлик марказий аппарати ва тизим ташкилотларда ташкилот раҳбарларининг иш фаолияти, ходимлар билан уларнинг муносабатлари, коррупцияга мойиллиги, ишни тўғри ташкил қилиш ва бошқа ҳолатлар юзасидан ижтимоий аноним сўровлар ўтказилмоқда.

Бундан ташқари вазирликда барча вилоят ва туманларни, тизим ташкилотларни сонини инобат олиб Ички аудит ва комплаенс-назорат тадбирларини ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда “инсон омили” таъсирини камайтириш, бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларни самарали ва мақсадли фойдаланиши, ҳисобланиши каби ҳолатларни ўз вақтида аниқлаш ва олдини олиш мақсадида бевосита масафадан туриб кузатув асосида (камерал) назоратни амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалга оширилмоқда.

Манба: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech