Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 jul
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги марказий аппаратидаги янги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратидаги қуйидаги вакант лавозимлар учун очиқ мустақил танловлар эълон қилади:

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи;

— Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

—Аграр соҳада рақамли технологияларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Геоахборот технологияларини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Ер ахборот базасини яратиш бўлими бош мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш бўлими бош мутахассиси;

— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси бош мутахассиси;

— Ер тузиш ва ер муносабатларини тартибга солиш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалиги ерларини муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини амалга ошириш бошқармаси етакчи мутахассиси;

— Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, молиявий ва шартномавий муносабатларни ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Давлат томонидан қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи;

— Мева-сабзавотчилик, узумчилик, полизчилик ва картошкачиликни ривожлантириш бошқармаси Боғдорчилик ва узумчилик бўлими бош мутахассиси;

— Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси;

— Органик ишлаб чиқариш ва мақбул қишлоқ хўжалиги амалиётини ривожлантириш бошқармаси етакчи мутахассиси (0,5 ставка);

— Қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бошқармаси бошлиғи;

— Стратегик ривожлантириш ва халқаро ҳамкорликни мувофиқлаштириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари-Халқаро алоқалар бошқармаси бошлиғи;

— Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси Молия - режа бўлими бош мутахассиси;

— Ички аудит ва комплаенс назорат бошқармаси Комплаенс назорат бўлими бош мутахассиси;

— Статистик таҳлил бошқармаси бошлиғи;

— Статистик таҳлил бошқармаси бошлиғининг ўринбосари;

— Статистик таҳлил бошқармаси бош мутахассиси.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан (http://vacancy.argos.uz/) рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатлар 2021 йил 12 июлдан 21 июлгача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма
Манба: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech