Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
17 may

Сирдарёда Сардоба сув омбори дамбасининг бузилиши оқибатида қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарарлар ва уларни бартараф этиш бўйича бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда. Жумладан, вазирликлар ва идоралар томонидан бу борада аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, амалий ишлар олиб борилмоқда.

Сирдарёда Сардоба сув омбори дамбасининг бузилиши оқибатида қишлоқ хўжалиги экинларига етказилган зарарлар ва уларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар:

Талофат кўрган майдон - 19 592 га:

Сардобада 5 361 га, Оқолтинда 8 723 га, Мирзаободда 5 508 га

- пахта 9 676 га,

- ғалла 5 984 га,

- бошқа экинлар 3 932 га

Сув қайтган майдон - 16 716 га

Сардобада 5 259 га, Оқолтинда 7 350 га, Мирзаободда 4 107 га

- пахта 8 034 га,

- ғалла 5 242 га,

- бошқа экинлар 3 440 га

Талофатни бартараф этиш бўйича 3 та ишчи гуруҳ тузилди.

- 421 та техника, 200 та кўчма насос

- 940 нафар ишчи кучи

- 5 нафар бош пудратчи

- 7 та суб пудрат ташкилотлари жалб этилди.

“Марказий тармоқ”да 3,8 км 3 та туманда 9,5 км хўжаликлараро каналлар тўлиқ тикланди.

Зарар кўрган майдонлар:

- ғалладан 3 958 гектари,

- пахтадан 7 623 гектари,

- бошқа экинлардан 3932 гектари бузилиб,

- 3 260 га чигит

- 9 027 га дуккакли

- 1 570 га сабзавот-полиз экинлари экилади

- 1 656 га майдонни мелиоратив ҳолати яхшиланади.

Қўшимча 4 253 гектар майдонга барча туманларда чигит экилди.

- Талофат кўрган ғўза майдонларининг 2 054 га (21%),

- ғалла майдонларининг 2 026 га (34%) бузилмасдан агротехник тадбирлар амалга оширилмоқда.

- Вилоятда 69 минг га (95%) майдонда ғўза қатор орасига биринчи ишлов берилди.

- Бунинг учун 255 та юқори унумли тракторлар, 131 та ер текислагичлар, 168 та чизел, 104 та борана, 46 та чигит экиш сеялкалари - жами 433 та агрегатлар жалб этилди.

- Культиваторчи механизаторлар, 33 730 нафар ишчи пудратчилар дала ишларига жалб қилинди.

Ҳар бир туманга кўрилган зарарни аниқлаш ва кўмак бериш бўйича вазирлик, идоралар, тижорат банклари, суғурта компанияларининг ходимлари жалб этилди.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech