Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
24 may

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 2 октябрь куни Қорақалпоғистон Республикасига амалий ташрифи чоғида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати раҳбари Нигора Ходжаева иштирокида ўтказилган брифинг:

Қорақалпоғистонда 2019-2024 йилларда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмаётган жами 91 минг 720 гектар суғориладиган ер майдонларда ирригация ва мелиорация тадбирларини амалга оширган ҳолда босқичма-босқич фойдаланишга киритиш режалаштирилган

Жорий йилда қарийб 210 км ички суғориш тармоқларида таъмирлаш-тиклаш ишлари олиб борилиб, натижада 5 914 гектар ер майдонлари қайта фойдаланишга киритилди. 2022-2024 йилларда 56 минг 720 гектар майдонларни қайта фойдаланишга киритиш режа қилиб олинган

Ерларни ўзлаштириш, сув танқислигининг олдини олиш мақсадида Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Маъмурий хизмат ДУК ҳисобидан 10 та бурғулаш техникалари Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудига етказиб берилди

Қорақалпоғистон Республикасида бугунги кунда 5,3 минг гектар майдондонда 30 минг тонна мева ва 10,5 минг тонна узум маҳсулотлари етиштириб келинмоқда

Нукус туманида жорий йилда асосий майдонларга жами 2330 гектар майдонга сабзавот экилди

Туманлардаги фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг мавжуд 5343 гектар мевали боғ ва ток қатор ораларига жами 5000 гектар қишлоқ хўжалиги экинлари экилди

2021 йилда иссиқхона йўналишида қиймати 700 млрд сўмлик 47 та лойиҳада 180 гектар иссиқхоналар ташкил этиш мақсадида “Қорақалпоқ агро” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш белгиланган. Бугунги кунда 10 та лойиҳада 19 гектар иссиқхоналар ташкил этилди.




Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech