Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
23 apr

2020 йил якунига кўра Тошкент давлат аграр университети «THE Impact Rankings 2021» халқаро рейтингининг асосий ҳисобланган БМТнинг 17 та Барқарор Ривожланиш Мақсадлари (Sustainable Development Goals) йўналишларининг барчасида иштирок этди.

«THE Impact Rankings 2021» халқаро рейтингида дунёнинг 20 мингга яқин ОТМлари иштирок этди.

Жорий йилнинг 21 апрель куни эълон қилинган халқаро рейтинг натижаларига кўра Тошкент давлат аграр университети ўзининг 90 йиллик тарихида илк бор халқаро рейтингга қадам қўйиб, биринчи иштирокидаёқ «THE Impact Rankings 2021» халқаро рейтингининг топ-1000 талигидан ўрин эгаллади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech