Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
12 may


Мамлакатимиз ҳудудларини босқичма-босқич қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг муайян турларини етиштиришга ихтисослаштирилгани тизимда янги босқични бошлаб берди. Хусусан, 2020–2022 йиллар давомида Жиззах вилоятинингжами 116,3 минг гектар қўшимча ер майдонларини ўзлаштирилади. Мазкур ерларда узумчилик, боғдорчилик, сабзавотчилик, полизчилик, картошкачилик тармоқлари қурилади ва иссиқхоналар барпо этилади.

Президентимизнинг 2020 йил 11 майдаги “Республика ҳудудларини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ушбу жараёнларни жадал амалга оширишда муҳим ҳуқуқий асос бўлди. Бунда ҳар бир ҳудуднинг тупроқ-иқлим шароитлари инобатга олиниб, ихтисослаштириладиган ер майдонларида босқичма-босқич юқори ҳосилли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги экинлари “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида жойлаштирилади. Ушбу тажриба ҳозир мамлкатимизнинг айрим ҳудудларида аҳоли томонидан томорқасида амалга оширилмоқда. Улар парваришлаётган мева-сабзавот маҳсулотларидан юқори ҳосил олинмоқда. Бундан ташқари, Жиззах вилояти аҳолиси учун қўшимча иш ўринлари яратилиб, даромади ошади.

Божхона божларидан озод этиш тарзидаги имтиёзнинг жорий этилиши эса республика, шу жумладан, Жиззах вилояти ҳудудларини 2020–2022 йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш бўйича ишларни ўз вақтида, узлуксиз ва самарали амалга ошириш имконини яратади. Чунки, импорт қилинаётган маҳсулотлар таннархи арзонлашади, бунинг натижасида фермер ва деҳқон хўжаликларида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар нархи ҳам арзонлаиб, аҳолини арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш имконияти ортади.

Шу билан бирга мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида туташ ҳудудларда жойлашган боғдорчилик ва узумчилик йўналишидаги хўжаликларни ҳар бирининг умумий майдони 35 гектардан ошмайдиган бир неча фермер ва қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ўзаро келишуви асосида сув чиқариш учун субсидия ажратилади.

Янги ҳужжатга мувофиқ ҳудудлар иқлими ва шароитидан келиб чиқиб тегишли тармоқ ташкилотларига берилмоқда. Зомин туманида денгиз сатҳидан 1–1,5 минг метр баландликдаги ҳудуддан 20 гектар ер майдонини Сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти балансига ўтказилди. Ушбу ерда соҳа олимлари картошканинг юқори ҳосилли ва касалликларга чидамли маҳаллий навлари селекцияси билан шуғулланади. Уруғчиликни ривожлантириш бўйича илмий изланишларни олиб боради ва бунинг натижасида олинган илм-фан янгиликлари картошка етиштирувчи фермер, деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ер эгаларига жорий этади.

Шунингдек, академик М.Мирзаев номидаги боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институтининг Жиззах илмий-тажриба станцияси негизида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида “in-vitro” шароитида мевали дарахтлар пайвандтаглари ва кўчатларини етиштириш учун замонавий лаборатория, иссиқхона ва кўчатхоналар ташкил этиш белгиланган.

Зафаробод тумани ҳудудидаги самарасиз фойдаланиб келинаётган 513 гектар суғориладиган ер майдони салоҳиятли ташаббускорларга 2 минг 400 бошли гўшт йўналишидаги чорва комплексини ташкил этиш ва фаолиятини йўлга қўйиш шарти билан ажратиб берилади. Натижада аҳолини гўштга бўлган талабини қондириш имконияти яратилади.

2020 йилда Жиззах вилоятининг Бахмал туманида 910 гектар, Ғаллаорол туманида 880 гектар, Зомин туманида 1 минг 651 гектар, Фориш туманида 3 768 гектар, Янгиобод туманида 2 755 гектар ва Ш.Рашидов туманида – 512 гектар қайта тикланадиган ва фойдаланишга киритиладиган ер майдонлари ўзлаштирилиб, ушбу ҳудудларда боғдорчилик ва узумчилик тармоқлари ривожлантирилади. Бунда, Бахмал туманида 100 гектар майдонда интенсив усулда олма боғини ташкил этилиб, аҳолига лизинг шартлари асосида берилади.

Ушбу саъй-ҳаракатлар туфайли ички ва ташқи бозор талабларига жавоб берадиган рақобатбардош маҳсулотлар етиштириш кўпайтирилади. Илм-фан янгиликлари кенг жорий этиш натижасида маҳсулот ишлаб чиқарувчиларнинг моддий манфаатдорлиги отади.

Манба: Вазирлик Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech