Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
25 may

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматларини ривожлантириш агентлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда вазирлик марказий аппаратида мавжуд вакант лавозимларга давлат фуқаролик xизматининг vacancy.argos.uz портал орқали ҳужжат топширган номзодлар 2021 йил 24 майда танловнинг кейинги тест синов босқичида иштирок этишди.

Очиқ танловда иштирок этиш истагини билдирган жами 717 нафар номзоддан 138 нафари тест синовларида иштирок этиш учун саралаб олинди ва улардан 57 нафарига онлайн тарзда иштирок этишлари учун шарт-шароитлар яратилди.

Тест синовлари электрон шаклда амалга оширилди.

Юқори балл тўплаган номзодлар танловнинг кейинги суҳбат босқичида иштирок этади. Суҳбат босқичи бугун, 25 май кунидан бошланади ва тўғридан тўғри онлайн эфирга узатилади.

Очик мустақил танлов жараёнлари давом этмоқда.


Манба: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати




Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech