Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун
5 Август 2020 00:00

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 июндаги “Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2019-2022 йиллар давомида 253 381 гектар экин майдонида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг прогноз кўрсаткичлари тасдиқланган.

Республика сув хўжалиги вазири, Халқаро Ирригация ва Дренаж комиссияси вице-президенти Шавкат Ҳамраевнинг “2020 йил биз учун сувдан оқилона фойдаланиш ва тежамкор технологияларни жорий этиш йили бўлади”, деб таъкидлаган маърузасида келтирилишича, жорий йилда Республикамизда илғор замонавий суғориш технологиялари жорий этилган майдонларни келгуси йил охиригача 250 минг гектарга етказиш,асосий мақсад йилига 4,5-5 млрд м³ сувни иқтисод қилишдан иборат. Сувтежовчи технологияларни жорий этиш 2021 йилда 350 минг гектар, 2022 йилда 500 минг гектар, 2023 йилда 650 минг гектар, 2024 йилда 800 минг гектар, 2025 йилга бориб, жами 1 миллион гектарга, жумладан, томчилатиб суғоришни 250-300 минг гектарга етказиш режалаштирилган.

Қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилдорлигини оширишга фақат илм-фан тавсиялари ва илғорлар тажрибаларига тўлиқ риоя қилиш орқали эришиш мумкин.

Қишлоқ хўжалигида сувтежамкор технологияларни жорий қилиш Қашқадарё вилоятида ҳам шу куннинг энг долзарб муаммоларидан ҳисобланади.

Вилоятимизнинг барча деҳқон-фермер хўжаликлари томонидан агротехнологик тадбирларни ўз муддатида, меъёрида, сифатли ўтказилиши таъминлансагина мўл, сифатли, жаҳон стандартлари талабларига жавоб берадиган, ички ва ташқи бозор эҳтиёжларини қондира оладиган харидоргир пахта толаси ҳосили етиштирилишига имкониятлар пайдо бўлади.

Вилоятимиз шароитида ўрта толали ғўзанинг асосан “Бухоро-6”, “Бухоро-8”, “Бухоро-102”, “Наманган-77” навлари парвариш қилиб келинмоқда.

Вилоят шароитида сувтежамкор технологиялардан ғўзанинг ўсув даврида сомон билан мульчалаб суғориш бўйича ўрта толали ғўзанинг “Бухоро-102” нави устида илмийтадқиқот ишлари олиб борилди.

“Бухоро-102” ғўза нави ЎзПИТИ Бухоро филиалида С.И. Махсудов ва бошқалар томонидан яратилган бўлиб, 1000 дона чигити вазни 122-130 г., кўсаклари тез суръатлар билан очилиб, пахтаси тўкилиб кетмайди. Биркўсагидагипахтасинингвазни 6,0-7,0 г., толасиIV тип талабигажавобберади. Ғўзанингбиринчикўсаги 105-115 кундаочилади. Ғўзанингўсувдавридабарча агротехник тадбирларўзвақтидавасифатлиўтказилса, ҳарбир гектар ердан 45-55 центнер пахта ҳосилиолишмумкин.

ПСУЕАИТИ Қашқадарё илмий-тажриба станциясида олиб борилган тадқиқотларнинг кўрсатишича, одатдаги мақбул суғориш тизимида мавсумда гектарига 4600-4850 м³ сув сарфлаб, маъдан ўғитлардан гектарига 200 кг азот, 140 кг фосфор, 100 кг калий бериб гектаридан 45-50 центнер юқори ҳосил олиш мумкин.

Кузги буғдой сомони органик ўғит сифатида чуқур ва етарли даражада яхши ўрганилган ва уни 5-10 т/га миқдорида шудгор қилиш тавсия этилган.

Ўзбекистонда сомон амалиётда деярли фойдаланилмасдан, балки ҳайвонлар еми, қурилиш материали ва қоғоз ишлаб-чиқаришда ишлатилади. Аҳоли кам яшовчи ҳудудларда одатда ғалла дони йиғиштирилган майдонлардаги сомон ёқиб юборилади. Ўзбекистонда ҳар йили 6 млн.т. атрофида сомон олинади. Охирги йилларда тупроқ унумдорлигини сақлаш ва мавсум мобайнида макро- ва микро-элемент манбаини табиий тиклаш борасида сомонни айнан мульча сифатида фойдаланиш каби изланишларда аниқланган қимматли тарафлари эътиборга моликдир.

Мульча тупроқнинг сув, ҳаво ва иссиқлик тартибини тартибга солиб, намликнинг парланишига қаршилик қилувчи депрессор бўлиб хизмат қилади, гумусни сақлайди, агрофизик хоссаларини яхшилайди, тупроқнинг биологик фаоллигини кучайтиради, уни шамол ва сув эрозиясидан ҳимоя қилади, бегона ўтларнинг ўсишига йўл қўймайди. Далаларни сомон билан мульчалашни тупроққа минимал ишлов бериш билан биргаликда қўллаш суғориш сувига бўлган талабни ва энергия харажатларини камайтирувчи ҳамда тупроқ унумдорлигини ошириш имконини берувчи реал йўналишдир.

Сомоннинг органик ўғит сифатида қимматлиги муҳим макро- ва микро-элементларни ўз таркибида сақлашида бўлади. Жумладан, 1т кузги буғдой сомонининг таркибида тахминан 6 кг азот, 3 кг фосфор, 20 кг калий, 0.8 кг магний, 0.06 кг марганец, 0.1 кг рухмоддаларимавжуд.

Ўзбекистонда ҳозирги кунда деярли ҳар бир фермер хўжалигида пахта ва буғдой етиштирилаётганлиги инобатга олинса, пахта далаларига мульча сифатида 1-2 т/га гача сомон солишимкони бор. У суғоришлар, маъдан ўғитлар солиш, ҳавонинг юқори ҳарорати ва қуёшнинг фаол радиацияси таъсирида ғўза мавсуми якунига келиб чириндига яқин материалга айланади, пахта ҳосили йиғимидан сўнг эса ғўза пояси билан биргаликда тупроққа осон аралаштирилиб ҳайдаб юборилади.

Ғўза қатор ораларини мульчалаш қуйидаги тартибда амалга оширилади. Кузги буғдой дони йиғим-терими тугаган майдонлардаги сомон трактор телешкасида ғўза даласига ташилади. Сомон аввалдан тортилган эгатлар орасига ҳар погон метрга 150-200г миқдорида, 90 см. ли ғўза қатор ораларига гектарига 1,0-1,5 тонна, 60 см. ли ғўза қатор ораларига гектарига 2,0-2,5 тонна сомон ташилиб, эгат оралатиб қўлда: қатор ораси 60 см майдонларда трактор ғилдираклари юрмаган эгатларга, қатор ораси 90 см майдонларда эса орқа ғилдирак изи тушган эгатларга солинади. Сомон ёйилгандан сўнг қатор орасига тракторда ишлов берилмайди ва кетмон чопиғи ўтказилмайди. Маъдан ўғитлар солишишлари сомон ёйишдан олдин тугатилиши керак. Суғоришлар кам меъёрларда, 50-60 см тупроқ қатламида жойлашган ўсимлик илдизини намлашга мўлжалланган меъёрда ўтказилади.

Сомон билан мўлжалланган эгатлар бўйича ғўзани суғориш технологияси 100 метргача узунликдаги эгатларнинг бир текис намланишини таъминлайди. Бунда эгатлар, уларга солинган ўғитлар ва тупроқнинг ювилиши бартараф этилади, физик парланиш ва ғўзани сув истеъмоли камаяди, ката қияликдаги майдонларда ирригация эрозиясининголди олинади.

Эгатларни мульчалашда сомонни қўллаш сезиларли даражада ўсимлик илдизи жойлашган тупроқ қатламнинг температура тартибига таъсир кўрсатади. Бунда 10см. чуқурликда тупроқ ҳарорати 1-1,5°С ортади. Бундан ташқари, тупроқ юзасини сомон билан мульчалаш деҳқончилик тизимининг замонавий экология талабларига жавоб беради. Яъни, бунда тупроққа минимал ишлов берилиши натижасида ундан ажралиб чиқаётган парник газларининг атмосферага эмиссияси (учиши) камаяди.

Мазкур суғориш усули ва уни амалга оширишда аниқ белгиланган намлан иш чуқурлиги тупроқнинг сув-физик ҳолатига ижобий таъсир этади. Суғориш кўпайса ҳам, бундай намланишда тупроқ зичланмайди, донадорлиги ва сув ўтказувчанлиги сақланади ва ўсимлик илдизининг ривожланиши учун қулай шароит яратилади.

Тадқиқотларнинг кўрсатишича, ишчи эгатларни мульчалаш натижасида суғориш техникаси фойдалииш коэффициенти 0,90-0,96 ни, одатдагида эса 0,77-0,81 ни ташкил этади.

Бошқа суғориш усулларга нисбатан сомон билан мульчалаб суғориш ўзининг афзаллигини кўрсатди.

Бунда пахта ҳосили гектаридан 45-50 ц/га, қўшимча олинган ҳосил эса 2,9 дан 6,5 ц/га ни ташкил этиши аниқланди. Шунингдек, мульчаланган майдонлардан олинган пахта ҳосилининг тола чиқими ва саноат нави назорат майдонлариникидан қолишмайди, 1000 дона чигит вазни 8-10г. кўп бўлди.

Кузатишлар натижасида, мульчаланган эгатлардан суғоришда мавсумий суғориш сувлари гектарига 3450 м3 ни ташкил қилди. Сомон билан мульчалаб суғорилганда оддий усулдагига нисбатан 1050 м3/га сув тежалади. Умуман, ғўза қатор ораларини сомон билан мульчалашга қилинган сарф-харажатлар сув ва ёқилғини тежаш ҳамда қўшимча ҳосил олиш ҳисобига қисқа муддатда ўзини қоплайди.

Шундай қилиб, сув камчил бўлган Қашқадарё вилояти шароитларида мақбул сув тежовчи технологияларни қўллаш пахта ва бошқа қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва арзон ҳосил олишни таъминлайди.

Илҳом Қурбонов,

Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари

ҳавза бошқармаси бошлиғи,

Тилак Ражабов,

ПСУЕАИТИ Қашқадарё ИТС

Мелиорациявасуғоришсекторибошлиғи,

қ.-х.ф.н., каттаилмий ходим.





Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech