Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Бегона ўтларга қарши механизациялашган кураш чоралари

Бу йилги баҳорнинг серёғин ва илиқ келиши туфайли пахта майдонларида ғумай, ажриқ, саломалейкум, қўйпечак каби бегона ўтлар ғўза ниҳоллари билан бир вақтда униб чиқди. Биламизки, ғўза ниҳоллари секин, бегона ўтлар эса тез ривожланади. Чунки ғумай ёки ажриқ аслида бегона эмас – ернинг ўзиники, ғўза эса унинг вақтинчалик “меҳмон”и.

Пахтакорга имкон саратон ёки ғўза парваришидаги долзарб юмушлар

Бу йилги мураккаб об-ҳаво шароитида деҳқонларимиз пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун барча агротехника тадбирларини жадаллаштириб, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, чуқур юмшатиш, илдиз ва барг орқали озиқлантириш (суспензия), ғўза зараркунандаларига қарши курашиш, суғориш ишларини ўз муддатларида ўтказишлари лозим.Бу йилги мураккаб об-ҳаво шароитида деҳқонларимиз пахтадан мўл ва сифатли ҳосил етиштириш учун барча агротехника тадбирларини жадаллаштириб, ғўза қатор ораларига ишлов бериш, чуқур юмшатиш, илдиз ва барг орқали озиқлантириш (суспензия), ғўза зараркунандаларига қарши курашиш, суғориш ишларини ўз муддатларида ўтказишлари лозим. 

Ипак қурти парваришлаш мавсумида тут баргидан заҳарланган тут ипак қуртларини асраб қолиш бўйича тавсиялар

Бугунги кунда ғалла, беда, сабзавот, боғ ва бошқа қишлоқ хўжалиги экинларининг зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши кимёвий ишловлар ўтказилиши жараёнларида сепилган заҳарли химикатлар дала атрофидаги тут дарахтлари баргларига ҳам тушганлиги оқибатида, шу тут баргларидан парваришланаётган тут ипак қуртларини заҳарланиш ҳолатлари учрамоқда.

Помидор ва бодрингни сув танқис шароитда етиштиришда томчилатиб суғориш технологиясини қўллаш бўйича тавсиялар

Республикамизда қишлоқ ҳўжалиги соҳасида бир қатор кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда ва давлатимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 ноябрдаги “Иссиқхона комплексларини ривожлантнриш учун қўшимча шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ҳам шулар жумласидандир.

Сабзавотчиликда апрель ойидаги агротехник тадбирлар

Кўчати ва уруғи билан экиш режаланган сабзавот ҳамда полиз экинларини экиш, эрта ҳосил олиш учун тўқсонбости, эрта баҳорги муддатларда экилган сабзавот майдонларида агротехник тадбирларни ўтказиш айнан апрел ойига тўғри келади.

Олма қуртига қарши курашиш бўйича тавсиялар

Олма қурти (Carpocapsa pomonella L) зараркунанда тангақанотлилар туркумига, баргхўрлар оиласига киради. У Европада, Крим, Кавказ, Афғонистон, Эрон, Туркия ва Ўрта Осиё мамлакатларида кенг тарқалган. Бу зараркунанда олма мевасига, баъзан нок, беҳи, ўрик, шафтоли ва анорга ҳам жиддий зарар келтиради.

Баҳор фаслида боғ-токзорларда бажариладиган муҳим агротехник тадбирлар

Жорий йилда ҳам республикамизда қиш илиқ келиб, баҳор барвақт бошланди. Мева дарахтларининг барча турларида гуллаш мавсуми март ойи охиридан тугай бошлади. Ўтган йилда ҳосил мўл бўлганлиги боис жорий йилда уруғ мевали боғларда, айрим майдонларда ҳосил кам бўлиши мумкин. Бу боғдорчиликда “солкашлик” дейилади. Бунда асосан уруғ мевали дарахтларнинг кузги ва қишки навларида келаси йили учун тўлиқ ҳосил куртакларини ташкил қилишга улгурмаслиги сабаб бўлади.

Апрель ойида ғалла парваришида амалга ошириладиган муҳим агротехника тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар

Республикамизда кеч кузда ҳаво ҳароратининг салқин қиш ойларининг эса ҳар йилгига нисбатан қуруқ ва илиқ келиши кузги бошоқли дон экинлари ривожланишига, ўз таъсирини кўрсатди. Бу ҳолатда ғалла ривожининг яхшиланиши билан бирга, касаллик ва зараркунанда ҳашаротларнинг ҳам нобуд бўлмасдан қишлаб чиқишига қулай муҳит яратди. Жорий йилда зарарли ҳашаротлар пявица (ғалла шиллиққурт), шира, трипс, поя арракаши, зарарли хасва кабилар ҳар йилгига нисбатан ғалла майдонларига 10—15 кун эрта тарқалиши кузатилмоқда.

Ғўза қатор ораларига сифатли ишлов бериш бўйича тавсиялар

Ғўза қатор ораларига ишлов бериш жараёнида янги ўсиб чиққан бегона ўтлар йўқотилади, қаттиқ ёмғирдан кейин ҳосил бўладиган қатқалоқ бартараф этилади, қаторлар орасидаги тупроқ юмшатилади, қатор (пушта)ларнинг ён томонларига ва эгатларнинг ўртасига минерал ўғит солинади ҳамда суғориш эгатлари олинади.

Чигит экиш ва яганалаш бўйича тавсиялар

Жорий йилда ҳам ғўза етиштиришда об-ҳавонинг бошқа йилларга ўхшаш бўлмай, қиш фасли илиқ ва серёғин бўлиши чигит экиш мавсумидаги юмушларни ҳар йилгидан ўзгача ёндашув асосида ташкил этишни ҳамда экиш мавсумини 10-12 кун эрта бошлашни тақозо этмоқда. Шундай шароитда эртаги, тўлиқ ва соғлом кўчат ундириб олиш борасида илмий асосланган тавсияларимизни эътиборингизга ҳавола этамиз.



Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech