Размер шрифта: A A A
Цвет сайта: A A A A
Чоп этиш учун

Таъмирдан чиқарилган ғалла комбайнларининг сифатини текшириш

Машина-трактор парклари, кластерлар, сервис ташкилотлари ва фермер хўжаликлари машина саройларида капитал ёки жорий таъмирдан чиқарилган ғалла комбайнлари туманлардаги махсус комиссиялар томонидан қабул қилиб олинади. Бу жараёнда қуйидаги узел ва деталларнинг сифати текширилади ва баҳоланади.

Чорвачилик ва балиқчиликда баҳорда амалга ошириладиган зооветеринария юмушлари

Кейинги йилларда мамлакатимизда чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик соҳаларини жадал ривожлантиришга давлатимиз раҳбарияти томонидан жиддий эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз томонидан яратиб берилаётган шарт-шароит ва имкониятлар натижасида республикамиздаги барча тоифадаги хўжаликларда чорва моллари бош сони, уларнинг маҳсулдорлиги ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмлари йил сайин ортиб бормоқда. 

Нўхатни эрта экиш – мўл ҳосил гарови

Кўп йиллик тажрибаларга кўра, лалмикор майдонларда бир даланинг ўзида ғалла ва махсарнинг сурункасига кетма-кет экилиши оқибатида тупроқдаги чиринди 40–50 фоизга камайиб кетганлиги кузатилмоқда. Аксинча, дуккакли экинлар (беда, нўхат, кўк нўхат) билан навбатлаб экилиб келинаётган майдонларнинг ҳайдалма қатламида чиринди миқдори 1,1–1,2 фоизда сақланиши ва қайта тикланиш тенденцияси давом этмоқда. 

Соя етиштиришнинг агротехник тадбирлари

Суғориладиган майдонларда соя экинини экиш ва ундан мўл ҳосил етиштириш аҳолини ўсимлик мойи билан барқарор таъминлаш, четдан олиб келинаётган маҳсулотлар ҳажмини қисқартириш баробарида чорвачилик, балиқчилик ва паррандачиликни қимматли озуқа билан таъминлаш ҳисобига соҳада маҳсулдорликни ошириш бугунги куннинг долзарб масалаларидан биридир.

Эртаги тарвуз етиштириш технологияси

Республикамиз қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида полизчиликка ҳам эътибор кучайди.

Мамлакатимизда 2019 йилда барча тоифадаги хўжаликларда 135,6 минг гектар майдонга полиз экинларини экиш белгиланган бўлиб, шундан 57,4 минг гектарни тарвуз эгаллайди.

Боғларда баҳор нафаси ёхуд март ойида боғларда бажариладиган агротехник тадбирлар

Юртимизга баҳор ҳар йилдагига нисбатан анча эрта кириб келмоқда. Чунки январь ва февраль ойларида ҳавонинг илиқ келиши ёғингарчиликнинг кам бўлиши сабабли боғларда айниқса данакли боғларда ҳосил куртакларининг эрта уйғонишига сабаб бўлади.

Ғалла ҳосили салмоғи бугунги ҳаракатга боғлиқ

Юртимизда жорий қиш фаслининг илиқ келиши ғалла майдонларида турли бегона ўтлар, касалликлар, айниқса, занг касалликлари ҳамда ҳашаротларнинг ривожланишига қулай шароит яратди. Шу боис, соҳа мутахассислари, фермерлар ғалла майдонларини мунтазам кузатиб, турли касаллик, зараркунанда ва бегона ўтларга қарши курашиш тадбирларига жиддий эътибор қаратишлари керак.

Чигит экиш тадбирини сифатли бажариш бўйича тавсиялар

Фермер хўжаликлари, пахтачилик кластерлари механизаторлари ва муҳандис-техник ходимлари ер тайёрлаш ҳамда чигит экиш агротадбирларини кетма-кет, узилишларсиз бажаришга ҳаракат қиладилар. Зеро, экиш олдидан майин тупроқ ҳосил қилинса, ер сифатли текисланса, чигит бир хил чуқурликка тушади ва тупроқдаги нам ҳисобига бир текис униб чиқади, дуркун ривожланади.

Боғларда ҳосилдорликни ошириш омиллари

Мевали дарахтлардан ҳар йили муттасил мўл ҳосил олишга қаратилган агротехник тадбирлар комплексида дарахтларга тўғри шакл бериш, буташ, сийраклаштириш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу тадбирлар ҳаво ҳарорати +5оC дан юқори бўлганда бажарилади.

Ғаллакорлар февраль ойида нималарга эътибор бериши керак?

Жорий қиш ойларининг бирмунча илиқ келиши, ёғингарчиликнинг нисбатан кам кузатилаётганлиги ғаллакорларимиздан бир қатор муҳим агротехник тадбиларни ўз вақтида бажаришни тақозо этмоқда.


Белгиланган матнни тинглаш учун қуйидаги тугмани босинг Powered by GSpeech