Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги тўғрисида
Н И З О М
I. Умумий қоидалар
II. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
III. Вазирликнинг ҳуқуқлари
IV. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва сохаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар
V. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
I. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) вазифалари, функциялари, ваколатларини ва фаолиятининг ташкилий асосларини белгилайди.
2. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек мазкур Низомга амал қилади.
3. Вазирлик ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасига ҳисоб беради.
4. Вазирлик кишлок, сув ва ўрмон хўжалиги сохасидаги ишларни мувофиклаштиради, ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ўз тасарруфидаги республика органлари ва худудий органлар оркали хал этади.
5. Вазирлик юридик шахс хисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган мухрга, банк муассасаларида хисоб ракамларига эгадир.
II. Вазирликнинг вазифалари ва функциялари
6. Куйидагилар Вазирликнинг вазифалари хисобланади:
-кишлок хўжалигини замонавийлаштириш ва баркарор ривожлантиришга каратилган ягона агротехника сиёсатини амалга ошириш;
-замонавий агротехнологияларни такомиллаштириш ва кишлок хўжалиги ишлаб чикариши тармокларига жорий этиш;
-кишлок хўжалиги товар ишлаб чикарувчиларига бозор принциплари ва механизмлари асосида хизмат кўрсатаётган тармоклар, бўгинлар ва тузилмалар фаолиятини мувофиклаштириш;
-аграр секторда иктисодий ислохотларни чукурлаштириш, ижара муносабатларини, оила пудратини, фермер хўжаликларини кенг ривожлантириш ишларини мувофиклаштириш;
-кишлок хўжалигини юритишни ва кишлок хўжалиги экинларини навлар бўйича жойлаштиришни такомиллаштиришга доир тавсиялар ишлаб чикиш;
-селекция, уругчилик, наслчилик ишлари, ветеринария, ўсимликлар карантини сохасида давлат сиёсатини олиб бориш хамда чорвачилик, паррандачилик ва балигчилик махсулотлари хавфсизлигини таъминлаш;
-ирригация тизимларини хавзалар бўйича бошкариш принциплари асосида ер усти сув ресурсларининг давлат бошкарувини амалга ошириш ва барча даражаларда сувдан фойдаланишнинг бозор принципларини жорий этиш;
-давлат сув хўжалиги тизимидан фойдаланилишини ва унинг замонавийлаштирилишини таъминлаш;
-илгаридан сугориладиган ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва янги ерларни ўзлаштириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
-кишлок, сув ва ўрмон хўжалигида инвестиция сиёсатини ишлаб чикишда катнашиш;
-ер ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўгрисидаги конун хужжатларига катъий риоя этилишини таъминлаш;
-ўрмон хўжалигидан фойдаланиш, уни кўриклаш, химоя килиш ва ривожлантириш сохасида давлат сиёсатини амалга ошириш;
-ўзига карашли ташкилотлар ва корхоналарни илмий-техник ва ахборот билан таъминлаш;
-кишлок, сув ва ўрмон хўжалиги рахбарлари ва мутахассисларини ўкитиш, кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
-кишлок хўжалигида ўсимликларни кимёвий ва биологик химоя килиш, ўсимликлар касалликларининг олдини олиш ва кишлок хўжалиги зараркунандаларига, бегона ўтларга ва чигирткага карши курашиш бўйича ягона техника ва технология сиёсатини ўтказиш. (ЎзР ВМ 04.06.2004 й. 257-сон карори тахриридаги хат боши)
7. Юкланган вазифаларга мувофик Вазирлик куйидаги функцияларни амалга оширади:
-кишлок, сув ва ўрмон хўжалиги сохасида давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, уларни рўёбга чикариш стратегияси ва механизмлари бўйича таклифларни Вазирлар Махкамасига киритади;
-кишлок, сув ва ўрмон хўжалигини ривожлантиришнинг тармок ва минтакавий дастурларини ишлаб чикади;
-кишлок хўжалиги махсулотлари бозори конъюнктураси маркетинг тадкикотларини амалга оширади, кишлок товар ишлаб чикарувчиларини зарур ахборот билан таъминлайди;
-кишлок, сув ва ўрмон хўжалигига ташки ва ички инвестицияларни жалб этишда иштирок этади, бюджет маблагларидан окилона ва максадли фойдаланилишини таъминлайди;
-кишлок, сув ва ўрмон хўжалиги корхоналарининг ишлаб чикариш ва молиявий-иктисодий фаолиятини амалга ошириш бўйича методик тавсияларни ишлаб чикади;
-навларни синаш, кишлок хўжалиги экинларининг янги истикболли навларини яратиш ва кўпайтиришга ихтисослаштирилган ўзига карашли элита ва уругчилик хўжаликлари ишини мувофиклаштиради;
-тармокда ишлаб чикариш муносабатларини такомиллаштириш ва мехнатни ташкил этиш бўйича таклифларни Вазирлар Махкамасига киритади;
-давлат карантин коидалари бажарилишини, эпидемиологияга карши тадбирлар ўтказилиши ва чорва моллари, паррандалар ва баликларни касалликлардан химоя килиш коидаларига риоя килинишини белгиланган тартибда назорат килади;
-селекция-наслчилик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди ва амалга оширилишини мувофиклаштиради;
-сув ресурслари балансини ишлаб чикади, сув манбалари, хавза ирригация тизимлари, иктисодиёт тармоклари, худудлар бўйича сув олиш лимитларини белгилайди;
-сувдан лимит бўйича фойдаланиш тартиби амалга оширилишини таъминлайди;
-сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва бошка бирлашмаларини ташкил этиш ва ривожлантиришда методик ва амалий ёрдам кўрсатади;
-хавза принципи асосида ер усти сув ресурслари бошкарилишини амалга оширади;
-сув ресурсларидан фойдаланишда ўзаро муносабатларнинг бозор принципларини ва иктисодий механизмларини ишлаб чикади ва жорий этади;
-ерларнинг мелиоратив холатини яхшилаш ва ерларни ўзлаштириш дастурларини ишлаб чикади;
-магистрал, хўжаликлараро каналлар ва коллекторлар, сув омборлари, насос станциялари, гидротехника иншоотлари ва бошка сув хўжалиги объектларидан фойдаланилишини ташкил этади;
-гидромелиорация тизимларидан техник фойдаланиш, уларни реконструкция килиш ва таъмирлаш ишларини мувофиклаштиради;
-сув ресурслари хисобини олиб боради ва улардан фойдаланилишини назорат килади, "Сувдан фойдаланиш" бўлими бўйича давлат сув кадастрини юритишда катнашади;
-сугориладиган ерларнинг мелиоратив холати, сугориш ва коллектор-дренаж сувлари сифати устидан мониторингни амалга оширади;
-сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг истикболли схемаларини ишлаб чикади;
-трансчегара сув ресурслари ва объектларини бошкариш ва улардан фойдаланиш бўйича Вазирлар Махкамасига таклифлар киритади;
-кишлокнинг ишлаб чикариш ва ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш стратегиясини ишлаб чикишда катнашади;
-ўрмонларни бошкариш, улардан фойдаланиш, уларни кайта тиклаш, мухофаза килиш ва кўриклашни, давлат ўрмон кадастрини юритишни амалга оширади хамда кўрикхона ишларини ташкил этишда катнашади;
-ўрмон тўгрисидаги конун хужжатларига риоя этилиши, ўрмон ва овчилик хўжалигини юритишга доир норматив-техник хужжатлар бажарилиши устидан идоравий назоратни амалга оширади;
-кишлок, сув ва ўрмон хўжалиги сохасидаги илмий-тадкикот, лойихалаш-кидирув ва конструкторлик ишларининг асосий йўналишларини белгилайди, уларни ташкил этади ва мувофиклаштиради, уларнинг натижалари амалиётга жорий этилишига кўмаклашади;
-кишлок, сув ва ўрмон хўжалиги сохасида халкаро хамкорлик килишнинг устувор йўналишлари бўйича Вазирлар Махкамасига таклифлар киритади;
-республика ўкув юртларида ва илмий муассасаларида, шунингдек хорижда ширкат ва фермер хўжаликлари рахбарлари ва мутахассислари малакаси оширилишини ва тажриба алмашувини ташкил этади;
-комплекс тадкикотлар амалга оширилишини ташкил этади, зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлар таркалиши имкониятларини ўрганади ва прогнозлаштиради, кишлок хўжалиги товар ишлаб чикарувчиларини кимёвий ва биологик химоя воситалари, стимуляторлар билан таъминлайди; (ЎзР ВМ 04.06.2004 й. 257-сон карори тахриридаги хат боши)
-ўсимликларни химоя килиш сохасида кишлок хўжалиги корхоналари ва ахолини методик таъминлашни, шартнома асосида кишлок хўжалигига агрокимё хизматлари кўрсатиш ишлари бажарилишини ташкил этади; (ЎзР ВМ 04.06.2004 й. 257-сон карори тахриридаги хат боши);
-кишлок хўжалиги экинларининг ўта хавфли зараркунандаларини кириб ташлашнинг илмий асосланган тадбирлари ўтказилишини ташкил этади; (ЎзР ВМ 04.06.2004 й. 257-сон карори тахриридаги хат боши);
-ўсимликларни химоя килиш сохасида рахбарлар ва мутахассисларни кайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади. (ЎзР ВМ 04.06.2004 й. 257-сон карори тахриридаги хат боши)
8. Вазирлик:
-пахтачиликни ривожлантириш;
-галлачиликни ривожлантириш;
-сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш хамда уларни комплекс кайта ишлаш;
-чорвачиликни ривожлантириш;
-ер-сув ресурсларидан окилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш;
-кишлок хўжалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муаммолари бўйича Кенгашлар фаолиятини самарали ташкил этиш учун зарур шарт-шароитлар яратади.
III. Вазирликнинг ҳуқулари
9. Вазирлик куйидаги хукукларга эга:
-ўз ваколатига кирувчи масалаларни хал этиш учун зарур бўлган материалларни давлат хокимияти ва бошкаруви органларидан, муассасалар ва ташкилотлардан белгиланган тартибда сўраш ва олиш;
-келишиш учун ўзига такдим этиладиган ер, сув ва ўрмон ресурсларидан фойдаланиш тўгрисидаги карорлар лойихалари ва таклифлар юзасидан хулосалар бериш;
-жисмоний ва юридик шахслар томонидан республика худудига жахоннинг эпизоотик жихатдан носоглом минтакаларидан чорва моллари ва чорвачилик махсулотлари, шунингдек дехкончилик махсулотлари ва уруглик келтирилишини такиклаш;
-сув манбаларига сув келиши ўзгарган такдирда сув олиш лимитларига ўзгартиришлар киритиш;
-лимитдан ортик сув олинган, сув ресурсларидан хўжасизларча, ноокилона фойдаланилган такдирда сув беришни тўхтатиш тўгрисида карор кабул килиш;
-сув тўгрисидаги конун хужжатлари, сувдан фойдаланиш тартибини бузганлик учун мансабдор шахслар ва фукароларга нисбатан конун хужжатларига мувофик жавобгарлик чораларини кўллаш;
-сув ресурсларини самарали бошкарганлик ва улардан тежамли фойдаланганлик учун сувдан фойдаланувчиларни ва сув хўжалиги ташкилотларини иктисодий рагбатлантиришни ташкил этиш;
-Вазирлик бошкаруви сохасига тегишли давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотларини Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки кўмитаси билан келишган холда ташкил этиш, кайта ташкил этиш ва тугатиш;
-ўзига карашли бюджет корхоналари ва ташкилотларида давлат мулкини белгиланган тартибда бошкариш;
-оммавий ахборот воситалари таъсис этиш.
Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги конун хужжатларида назарда тутилган бошка хукукларга хам эга.
10. Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлигининг ўз ваколатлари доирасида кабул килган карорлари ва норматив-хукукий хужжатларининг вазирликлар, идоралар, муассасалар, жойлардаги давлат хокимияти органлари хамда мулкчилик шаклларидан катъи назар, хўжалик юритувчи субъектлар, шунингдек мансабдор шахслар хамда фукаролар томонидан бажарилиши мажбурий хисобланади.
IV. Қишлоқ хўжалиги тармоқлари ва соҳаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар
11 Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги бошкаруви марказий аппарати тузилмасида:
-пахтачиликни ривожлантириш;
-галлачиликни ривожлантириш;
-сабзавот-полиз экинлари, мева ва узумчиликни ривожлантириш хамда уларни комплекс кайта ишлаш;
-чорвачиликни ривожлантириш;
-ер-сув ресурсларидан окилона фойдаланиш, ирригацияни ривожлантириш ва ерлар унумдорлигини ошириш;
-кишлок хужалигини механизациялаш ва кимёлаштириш муоммаларини хал этиш буйича Кенгашлар тузилади.
Кенгашлар тўгрисидаги низомлар Кишлок ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдикланади.
12. Куйидагилар Кенгашларнинг асосий вазифалари хисобланади:
-тегишли тармокларни ислох килиш ва ривожлантириш, кишлок хўжалиги салохиятидан самарали фойдаланиш бўйича аник тавсияларни ишлаб чикиш;
-кишлок хўжалигининг устувор тармокларини ривожлантиришнинг истикболли йўналишларини, улар самарадорлигини ошириш йўналишлари ва йўлларини белгилаш;
-хар бир минтаканинг иклим, об-хаво шароитларини ва хусусиятларини хисобга олган холда экинларни келгусида ва хар бир кишлок хўжалиги йилида окилона жойлаштириш бўйича аник агротехнология тавсияларини ишлаб чикиш;
-кишлок хўжалиги экинлари селекцияси ва уругчилигида, шунингдек наслчилик ишларида устувор йўналишларни белгилаш;
-замонавий, ресурсларни тежовчи технологияларни жорий этиш, сугориладиган ерларнинг унумдорлигини ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чикиш.
13. Кенгашларнинг таркибига, эгаллаб турган лавозимлари ва илмий унвонларидан катъи назар, фан ва амалиётнинг тегишли сохаларида обърўси эътироф этилган етакчи мутахассислар ва олимлар жамоатчилик асосида кирадилар. Кенгашлар аъзолари сони ва шахсий таркиби Вазирлик хайъати томонидан тасдикланади.
14. Кенгашларнинг раислари Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги хайъати аъзолари хисобланади ва Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланади.
15. Кенгашларнинг барча тавсиялари Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги хайъати мажлисларида мухокама килинади, унинг карорларининг бажарилиши мажбурийдир.
16. Кенгашларнинг ишчи органлари функциялари Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлигининг тегишли бошкармалари ва бўлимларига юкланади.
V. Вазирлик фаолиятини ташкил этиш
17. Вазирликка белгиланган тартибда лавозимга тайинланадиган Вазир бошчилик килади.
Вазирнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган уч нафар ўринбосари, шу жумладан икки нафар биринчи ўринбосари бўлади.
18. Вазирнинг сув хўжалиги масалалари билан шугулланувчи биринчи ўринбосари айни вактда Сув хўжалиги бош бошкармасининг бошлиги хисобланади.
Ўзбекистон Кишлок хўжалиги илмий-ишлаб чикариш марказининг бош директори лавозимига кўра вазир ўринбосари хисобланади.
Ўрмон хўжалиги бош бошкармаси бошлиги лавозимига кўра вазир ўринбосари хисобланади.
Сув хўжалиги бош бошкармаси бошлигининг ўринбосарлари ижтимоий ва маиший хизмат кўрсатиш даражаси бўйича вазир ўринбосарига тенглаштирилади.
19. Вазир:
-Вазирлик фаолиятига рахбарлик килади хамда Вазирликка юкланган вазифалар ва мажбуриятлар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
-вазир ўринбосарлари ўртасида вазифаларни таксимлайди;
-Вазирлик марказий аппаратининг штат жадвалини белгиланган тартибда тасдиклайди ва зарурат бўлганда ходимларнинг штатда белгиланган сони ва мехнатга хак тўлаш фонди доирасида Вазирлик марказий аппаратининг ва ўзига карашли бюджет ташкилотларининг тасдикланган тузилмасига ўзгартиришлар киритиш хукукига эга;
-Вазирлик марказий аппарати ходимларини, унинг худудий органлари рахбарларини, шунингдек тасарруфидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг рахбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод килади;
-Вазирлик марказий аппаратининг таркибий бўлинмалари тўгрисидаги низомларни, кишлок хўжалиги тармоклари ва сохаларини ривожлантириш муаммолари бўйича Кенгашлар тўгрисидаги низомларни, Ирригация тизимлари хавза бошкармалари, Магистрал каналлар (тизимлар) ва ирригация тизимлари бошкармалари тўгрисидаги низомларни, шунингдек тасарруфидаги бюджет ташкилотлари тўгрисидаги низомларни (уставларни) тасдиклайди;
-Вазирликнинг, унинг худудий органларининг, тасарруфидаги ташкилотларнинг ходимлари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруклар, фармойишлар ва йўрикномалар чикаради, уларнинг ижроси устидан назоратни ташкил килади;
-худудий органлар ва тасарруфидаги ташкилотлар томонидан Ўзбекистон Республикаси конун хужжатлари бузилган холда кабул килинган карорларни (кўрсатмаларни) бекор килади;
-конун хужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида бошка ваколатларни амалга оширади.
20. Вазирликда 15 кишидан иборат таркибда хайъат тузилади. Унинг таркибига Вазир (хайъат раиси), унинг ўринбосарлари, кишлок хўжалиги тармоклари ва сохаларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этиш бўйича Кенгашлар раислари, айрим бўлинмалар, агросаноат комплекси тизими вазирликлари ва идоралари рахбарлари, шунингдек Вазирлик марказий аппаратининг бошка рахбар ходимлари киради. Хайъатнинг шахсий таркиби Вазирлар Махкамаси томонидан тасдикланади. Хайъат карорлари Вазирнинг буйруклари билан хаётга жорий этилади.
21. Коракалпогистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят кишлок ва сув хўжалиги бошкармалари хамда туман кишлок ва сув хўжалиги бўлимлари, Ирригация тизимлари хавза бошкармалари, Магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари бошкармалари Вазирликнинг худудий органлари хисобланади.
Коракалпогистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоят кишлок ва сув хўжалиги бошкармалари хамда туман кишлок ва сув хўжалиги бўлимлари тегишли равишда Коракалпогистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва туманлар хокимликларига хамда Вазирликка бўйсунадилар ва хисоб берадилар.
22. Коракалпогистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири билан келишилган холда Коракалпогистон Республикаси Жокарги Кенгеси томонидан лавозимга тайинланади.
Вилоят кишлок ва сув хўжалиги бошкармалари рахбарлари вилоятлар хокимлари такдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири томонидан лавозимга тайинланади.
23. Туман кишлок ва сув хўжалиги бўлимлари бошликлари туман хокимлари такдимномасига кўра Коракалпогистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири хамда вилоят кишлок ва сув хўжалиги бошкармалари бошликлари томонидан лавозимга тайинланади.
24. Ирригация тизимлари хавза бошкармалари бошликлари ва уларнинг ўринбосарлари, Магистрал каналлар (тизимлар), ирригация тизимлари бошкармалари бошликлари лавозимга Вазир томонидан танлов асосида тайинланади.
Танловни ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазири томонидан тасдикланади.
Вазирлик ва унинг худудий органлари эксперт ва маслахат органлари ташкил этишга хаклидир, улар тўгрисидаги низомлар тегишли равишда Вазир ёки худудий орган рахбари томонидан тасдикланади.
25. Бюджетдан ажратиладиган маблаглар ва корхоналарнинг хўжалик хисобидаги фаолиятидан олинадиган даромадлар Кишлок ва сув хўжалиги вазирлигини ва унинг бўлинмаларини маблаг билан таъминлаш манбалари хисобланади.
26. Ўзбекистон Республикаси Кишлок ва сув хўжалиги вазирлигида белгиланган тартибда Ижтимоий ривожлантириш ва рагбатлантириш жамгармаси ташкил этилади, Вазирлар Махкамасининг мазкур карорига 2-иловада кўрсатилган, Вазирлик таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан тузилган шартномалар асосида ширкат хўжаликлари (кишлок хўжалиги кооперативлари)нинг хўжалик фаолиятидан (ихтиёрий тартибда) ажратиладиган маблаглар Жамгарманинг манбалари хисобланади.
Жамгарма маблаглари илмий-кидирув, маърифий, босмахона ва ноширлик ишларига йўналтирилади. Вазирликнинг марказий аппарати ва худудий бўлинмалари таъминотини молиялаштириш хам Жамгарма хисобидан амалга оширилади.
Ижтимоий ривожлантириш ва рагбатлантириш жамгармаси тўгрисидаги низом Вазир томонидан тасдикланади.
27. Вазирлик фаолияти конун хужжатларида белгиланган тартибда тўхтатилади.







